Иқлим фаоли Грета Тюнберг коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

Иқлим фаоли Грета Тюнберг коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

Швециялик эко-фаол Грета Тюнберг Eвропага сафари пайтида коронавирус билан касалланган деб гумон қилмоқда. Қизалоқ ўз Instagram саҳифасида касалликнинг eнгил аломатлари бўлган барча одамларни уйда қолишга ва карантинга риоя қилишга чақирмоқда.

"Тахминан ўн кун олдин мен Брюсселдан қайтиб келган отам билан биргаликда симптомларни ҳис эта бошладим. Мен ҳолсизлана бошладим. Менда йўтал ҳамда титроқ бор эди. Отамда ҳам шундай аломатлар бор эди, фақат унда кучлироқ эди", - деб ёзади 17 ёшли фаол.