Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқлимнинг исиб кетиши, қишда қор ёғмаслиги. Ҳамма ҳаммаси Сен туфайли ''Carbon Dioksid!''
27.09.2019 19:43,  
2463

Ҳа, дунёда глобал иқлим ўзгариши ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиш жараёнини тезлаштириб юборди. Иқлим нима учун исимоқда? Иқлимшунос олимлар бу масалани ёритишда 3 груҳга бўлинишган. 3 гуруҳ вакиллари 3 хил фикрлайди.

1-гуруҳ. Атмосфера ҳавосида ис гази улушининг ортиб бориши. Дунёдаги жами иқлимшуносларнинг 83%и шу назария тарафдорларидир. Шахсан камина ҳам иқлимнинг исиб боришига айни сабаб деб шу омилни кўрсатиб келганман.

2-гуруҳ. Астрономогик сабаблар. Бу гуруҳ тарафдорлари 16 % ни ташкил этади. Улар иқлим ўзгарувчанлигини Қуёш ёритувчанлиги, Ер орбитаси элементларининг ўзгариши, Ер ўқи ҳолатидаги тебранишлар билан боғловчи гипотезалар деб билишади.

3. Географик ва геофизик сабаблар. А.Л Вегенернинг ʼʼМатериклар сузиб юрадиʼʼ гипотезасини қўллаб-қувватловчи гуруҳ аъзолари. Ҳозирги иқлим исишига материклар ўлчамининг ўзгариши, вулқонлар отилиши омили асосий сабаб деб фикрловчи ғоя тарафдорлари. Бу ғояни қўллаб қувватловчилар анча кам.

Келинг, 1-гуруҳ вакилларининг илмий фаразларига тўхталиб ўтамиз.

CO₂ - Бу кимёвий бирикма шунчалик ʼʼмашҳуркиʼʼ, машҳурлигидан унга уч хил ном беришган. Карбонад ангидрид гази, ис гази ҳамда Карбон диоксиди... Айнан шу бирикманинг атмосфера ҳавосидаги арзимаган улуши - ҳаво ҳароратининг исиш ёки совишига, йил фаслларининг алмашиш қонуниятларининг ʼʼбузулишигаʼʼ олиб келади. Демоқчиманки, шу газ Ер иқлимини Ернинг эволюция тарихи давомида ʼʼназоратʼʼ қилиб келган.

Ҳозирда дунёда атмосферадаги карбонат ангидрид гази(ис гази) таркиби атмосфера улушининг 0,0418% ини ташкил этмоқда. Бу ҳақида БМТнининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти(ЮНЕП) эксперти 24-сентябр Нью Йорк шаҳрида ўтказилаётган бутун жаҳон иқлим самитетида айтиб ўтди.

Ис гази. Бу газнинг атмосферадаги миқдори XX аср бошидан ўрганиб келинади. 1900 йилларда унинг атмосферадаги таркиби 0,03 % атрофида бўлган.1950 йилда эса 0,031%, 1965 йил эса 0,032%(айнан шу йилдан завод-фабрикалардан атмосферага милионлаб тонна карбонат ангидрид газлари чиқарилиш яъни ʼʼсаноат инқилобийʼʼ даври бошланган) ҳамда унинг қиймати 2018-йил 0,04% дан ошиб кетди.

Узгидрометнинг ʼʼИқлим ўзгаришиʼʼ мавзусидаги блютенларида Ер юзи ётқизиқларидаги моддалар таркибини ўрганиш асосида, охирги минг йилликда атмосферадаги ис гази миқдорининг 0,028-0,03 % атрофида тебраниб турганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Эътибор беринг, охирги минг йилликда унинг қийматларида деярли ўзгаришни сезмайсиз. Аммо, Ер юзи тарихида ҳозирги атмосфера таркибидаги ис гази миқдори энг баланд қиймат эмас.

Ер юзи эволюция тарихида ис газининг атмосферадаги ҳиссаси 0,02-0,42 % ўртасида тебраниб турган.

Мисол, бундан 5-6 минг йил олдин Голотсен иқлим оптимумида атмосферадаги ис гази миқдори ҳудди ҳозиргидек 0,04 % атрофида бўлган. Ўшанда Ерда ҳозиргига яқин об-ҳаво шароити кузатилган. Ҳаво ҳароратлари юқори кенгликларда 4-5 даражага, ўрта кенгликларда 1-2 даражага(Ўзбекистон ҳам шу кенгликда) юқорилаган. Бу даврда охирги 17 минг йил ичидаги музлик майдонларининг энг кичик қийматга эга бўлиши кузатилган(Ҳатто ҳозирги музлик майдонидан ҳам кичик майдонга эга бўлган). Биотизим тубдан ўзгарган. Кенг баргли, иссиқни севувчи дарахтлари кўп ўрмонларнинг шимолга силжиши максимумга етган. Момант каби айрим ҳайвон турлари қирилиб кетган. Аммо, ўшанда ҳаво ҳарорати ҳозирги кунлардагидек бўлса-да, ёғингарчилик миқдорлари катта масштабли майдонларда ҳозиргидан 100-200 ммга кўпроқ бўлган(Ўзбекистонда ҳам ҳозиргига нисбатан кўп ёмғир ёғган). Айрим кичик масштабли ҳудудлардагина ҳозиргидан 50-100 ммгача кам ёғин ёғган. Бу даврда Ўрта Осиё ҳудудларида ҳаво нисбий намлиги ҳозиргига нисбатан 1,5 баробар кўп бўлган.

9-11 минг йил илгари атмосферадаги ис гази салмоғи аксинча жуда кам миқдорни ташкил этган(0,022%). Айнан шу даврда музликлар майдони максимал жанубга сурилган. Ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 2-3 даражага паст бўлган. Табиийки, океан сувлари сатхи ҳам ҳозиргидан анча паст бўлиб, айнан шу даврда Ҳомо сапиэнс(ақлли одам)лар Осиёнинг шимоли-шарқий қисми Камчаткадан Беринг бўғози орқали денгиз кечиб, Америка қитъасининг Аляска ҳудудларига ўтиб олишган. Бу давр совуқсевар игна баргли дарахтларнинг максимум жанубга кенг майдонни эгаллаганлиги билан тавсифланган.

Бундан 125 минг йил олдин кузатилган Рисс-Вюрм оралиғидаги иқлим оптимум даврида сайёрамизнинг ўртача ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 1,8 даража, юқори кенгликларда 5-6 даража, ўрта кенгликларда 2-4 даража, тропикларда эса 0,1-0,9 даража юқори бўлган. Субтропик иқлим зоналарида ҳозиргидан кўп ёмғир ёғган.

3,3-4,5 млн йил олдин кузатилган Плиоцен иқлим оптимуми юқорида қайд этилган оптимумларнинг ҳаммасига қараганда баландроқ ҳаво ҳароратига эга бўлган. Энг катта фарқ юқори кенгликларда кузатилган. Шимолий ярим шарда ҳаво ҳарорати нақд 10-13 даражагача юқорилаган. Ўрта кенгликларда бу фарқ 2-7 даражагача, субтропик ва тропик минтақаларда 1,5-2 даражагача иссиқ бўлган. Умуман, бу даврда ўртача ҳаво ҳарорати ҳозиргидан 3,5-4 даража юқори бўлган. Бу даврда ҳам ёғин миқдори юқори кенгликларда ҳозиргидан 150-200 мм кўп ёғган. Ҳаттоки, ҳозирда Африка, Осиё ва Австралиянинг ʼʼжонсиз-бепоёнʼʼ чўлларида саванна каби ландшафтлар тарқалган. Ўша даврда ис гази миқдори атмосферанинг 0,055 % ини ташкил этган.

Атмосферада ис газининг энг юқори улуши 320-345 млн йил олдин Қуйи Карбон даврида қайд этилган экан. Унда ис газининг атмосферадаги улуши ҳозирги қийматдан нақд 10 баробар юқори бўлган(0,42%). Биласизми, бу даврда атмосферада ҳаво шу даражада нам бўлганки, экватор ҳамда қутблар иқлими деярли бир хил бўлиб қолган. Ер қобиғи гўёки ҳақиқий парник билан қоплангандек таасурот қолдирган(Биласиз-а, парник ичи дим, ҳамма қисмида ҳаво ҳарорати бир хил бўлади). Жанубий қутбдаги ҳозирги ўртача 2500-2800 метр қалинликдаги музликлардан асар ҳам қолмаган. Антарктидада кенг баргли дарахтлардан тортиб, динозаврларгача яшаган ҳақиқий биотизмнинг гуркираган даври бўлган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, атмосферада ис гази миқдорининг кўпайиши Ернинг узоқ ўтмишларида юқори кенгликлардаги ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, ҳавода нисбий намликнинг кўпайишига натижада, ёмғирларнинг кўп ёғишига сабаб бўлган экан. Демак, биз ҳам яқин келажакда ёғингарчилик миқдорининг ортиш ҳодисасига дуч келишимиз мумкин эканда.

Биз узоқ ўтмиш сингари атмосферада ис гази миқдорининг кескин ўзгаришлари учун минг балки, миллион йиллар ўтишини кутмадик. Нари борса 50 йил ичида атмосфера таркибидаги ис гази миқдорини 0,031%дан 0,04% га кўтарилиб кетиш ходисасини бошдан ўтказдик. Ер эволюция тарихида айнан шу масалада қисқа муддат ичида бунчалик тез ʼʼсакрабʼʼ кетиш ҳодисаси кузатилмаган бўлса керак. Тўғри, 65 млн йил олдин Ернинг Мексика кўрфазига астроид тушиб, иқлим кескин ўзгаргандир, аммо у исиш жараёни билан эмас, аксинча совиш жараёни билан кечган. Унинг устига бу ўзгаришларга атмосферадаги ис гази миқдори қийматларининг заррача таъсири бўлмаган. Бу ҳодиса катта тур динозаврлар даврига якун ясаган.

Айтганча, глобал иқлим ўзгариши яъни исиш ёки совиш доим қандайдир биотизмни мувозанатдан чиқарган. Қайсидир турлар йўқолиб, қайсиларидир пайдо бўлиб келган. Ҳозир ҳам айнан глобал иқлим ўзгариши туфайли яқин келажакда оқ айиқ, делфинлар, баланд парвоз қилувчи қушларнинг қайсидир тури йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

ʼʼСаноат инқилобʼʼ даври. 1976-2010 йилгача бўлган давр. Айнан шу давр метеорологик кузатувлар тарихидаги 4 даврдан энг иссиғидир(Биз 2010-йилдан кейинги ундан ҳам иссиқ 5-даврда яшаяпмиз). Бу даврда завод, фабрика, корхоналардан чиқаётган ис гази сингари заҳарли моддалар ҳисобига, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. Ҳозирда метеорологияда ҳамма омиллар айнан шу даврдаги иқлимий параметрларга нисбатан солиштирилади.

ʼAtlas Decoloniyaʼʼ компаниясининг ʼʼKarbon-Majors 2017ʼʼ лойиҳасига кўра, дунёда атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорининг 71% улуши ривожланган давлатлардаги 100 та йирик трансмиллий коорпорациялар ҳиссасига тўғри келаркан. 71%... Бу жуда катта улуш, ишонаверинг. Улар ичида биринчи ўринда Хитойнинг йирик кўмир компанияси(дунёда атмосферага чиқарилаётган ис газининг 14,3%ини шу биргина компания чиқаради), иккинчи ўринда Саудия Арабистонининг нефт компанияси ва учинчи ўринда Россиянинг Газпроми туради. Аммо улардан чиқаётган атмосферани ифлослантирувчи моддалар миқдорини ʼʼжиловлашʼʼ ёки тартибга келтириш имконсиз. Улар нафақат карбонат ангидрид газлари, балки миллионлаб тонна бошқа метан ҳамда азот оксиди сингари газларни ҳам атмосферага чиқаришмоқда. Кузатувлар шуни кўрсатдики, у газларнинг атмосферадаги улуши худди ис гази улуши сингари параллел равишда кўтарилиб кетаётганлигини юзага келтирди. Айни, шу омиллар Ер эволюция тарихидаги ис гази миқдорининг иқлим ўзгаришига таъсири билан мос равишда солиштириш учун имкон бермаслиги мумкин.

Демак, ривожланган давлатлар томонидан ишлаб чиқилган иқлим ўзгариш моделлар асосида, ис гази концентрацияси ортиши глобал иқлим ўзгаришига, иқлим ўзгариши эса қуйидаги глобал оқибатларга олиб келишини ўрганиб чиқамиз.

XXI асрда кутилаётган исиш суратлари инсон хаёл доирасига сиғмайди. Исиш шимолий ярим шарнинг юқори кенгликларида айниқса кучли сезилади. Иқлим зоналари қутбларга сурилади. Атмосфера ёғинлари миқдори аста-секин кўтарилиб боради, лекин айрим ҳудудларда камайиши мумкин. Ёғин миқдори ортиши мумкин бўлган ҳудудларнинг катта қисмида уларнинг йиллараро тебраниши кучаяди, қурғоқчилик тошқинлар билан алмашиниб туради.

Музликлар чекинишда давом этаверади, Шимолий ярим шарда қор қоплами, доимий музлоқ ерлар ва денгиздаги муз қопламларининг камайиши жадаллашади.

Дунё океан сатхи-эмиссия сценарияларига мувофиқ, XXI аср охирига бориб ҳозиргидан 9-88 смга кўтарилади. Бундай кўтарилиш океан сувларининг исиш ҳисобига кенгайиши, музликлар ва қутблардаги музларнинг шиддат билан эриши натижасидир. Бу сув тошқини хавфини оширади, тўфонлар сони ортади. Қирғоқ бўйи давлатлар сув босишидан кўп жабр кўради.

Салбий таъсирлар: Баҳолашларга мувофиқ, Ер шарининг катта қисмида айниқса, ривожланаётган мамлакатларнинг катта қисми жойлашган тропик ва субтропик зоналарда кўпроқ бўлади. Тропик циклонларда шамолнинг чегара қийматлари ва атмосфера ёғинларининг жадаллиги ортади, табиийки, қурбонлар сони ҳам кўпаяди.

Исиш ва денгиз сатҳининг кўтарилиши экосистемалар маҳсулдорлигининг ўзгаришига олиб келади. Бунда юқорида айтиб ўтганимиздек, айрим ўсимлик ва ҳайвонот турлари йўқолади. Энг катта хавф ўта сезгир экосистемалар, жумладан маржон ороллари, соҳил бўйи ўрмонлар, баланд тоғ экосистемалари, табиий яйловлар ва доимий музлоқ ҳудудлардаги экосистемаларга таҳдид солади. Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, биринчи навбатда туб халқлар ва маҳаллий турлар азият чекадилар. Чунки улар тўғридан-тўғри яшаш муҳитига асрлар давомида кўникиб қолганлар.

CO₂ концентрациясининг ортиши ўсимликлар учун аслида фойда, айниқса кенг баргли дарахтлар учун. У ўсимликларнинг бирламчи маҳсулдорлигининг кўпайишига таъсир этади, лекин иқлим исиши экосистемалар маҳсулдорлигининг камайишига ҳам олиб келишини унутмаслик лозим. Иссиқдан ёнғинлар, қурғоқчилик, зараркунандалар ва бошқа турдаги қурт-қумурсқалар босқини каби хавфли ҳодисалар туфайли экосистемаларда сезиларли бурилишлар бўлиши кутилмоқда. Ўрмонлар ҳамда торфларда келиб чиқадиган ёнғинлар шаҳарлар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ортишига олиб келади. Бунинг оқибатида, турли касалликлар ва беморлар ўртасида ўлим хавфи ортади.

Мўтадил иқлимли Ўзбекистон сингари ҳудудларда ҳароратнинг қисман кўтарилиши ҳисобига ҳосилдорлик ортади, лекин анча сезиларли ўзгаришларда эса камая бошлайди. Айниқса, бу минтақада қиш ойларидаги совуқ оқимлар кириб келиш давомийлигининг камайиши натижасида, табиий яйловлардаги эфемероид ўсимликларда вегатацион цикл бузилиши кузатилади. Натижада, табиий яйловлар майдони кескин қисқаради. Бу эса озуқа етишмовчилигини юзага келтириб, чорва моллари сонининг қисқаришига, гўшт нархининг кўтарилишига олиб келади. Чунки яйловлар дунёдаги чорва молларининг 50% ини озуқа билан таъминлайди.

Субтропик ва тропик ҳудудларда ҳароратнинг ҳар қандай ошишида ҳосилдорлик камая боради.

Иқлимнинг исиши ЯИМ ишлаб чиқаришга ҳам таъсир этади. Ҳароратнинг 2-3 даражадан юқори исиши дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келади. Камбағал гуруҳ бундан азият чекади.

Иқлимнинг исиши одамлар соғлиғига, айниқса, тропик ва субтропик мамлакатлардаги кам даромадли аҳоли гуруҳларига салбий таъсир этади. Чунки улар жазирама иссиққа, сув тошқинлари ва довулларга, касаллик тарқатувчилар таъсирига кўпроқ учрайди. Малярия, денге иситмаси, вабо каби бошқа юқумли касалликлар туфайли ўлимлар сони ортиши кутилади.

Иқлим исишининг айрим ижобий фойдали томонлари ҳам бор. Масалан, балиқчилик... Ўрта кенгликларда балиқни ўстириш учун қулай бўлган мавсумлар давомийлигининг ортиши, қиш даврида уларда табиий ўлимнинг камайиши ҳисобига ижобий натижалар беради. Ундан ташқари, совуқ даврларга нисбатан иссиқ даврда инсон умри 10% га узайиши мумкин экан.

Ҳозирги ис газининг атмосфера улушидаги миқдори тиббиёт нуқтаи-назардан етарли бўлмай, астма, бронхит, гипертония, ичaмиқ, ич қотиш, остеохондроз ва бошқа касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Демак, инсонлар бу каби касал​л​икларга ис газининг ҳавода кўпайиши билан боғлиқ ҳолда келажакда унга камроқ чалинишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан