Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтисодчи келажакда валюта урушларини башорат қилди
6.08.2022 17:23,  
73

Валюта урушлари ёки мамлакат регулятори томонидан иқтисодиёт учун имтиёзлар олиш мақсадида миллий валюта курсини атайлаб пасайтириш келажакда одатий ҳолга айланади.

Уларда қайси давлатлар иштирок этиши ва у қандай бўлиши ҳақида Давлат менежмент университетининг статистика бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Николай Кузнецов сўзлаб берди.

Барча давлатларда саноат ишлаб чиқаришининг қисқариши фонида ўзининг иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга уринишлар муқаррар кўринади. Биринчи навбатда АҚШнинг Жо Байдендан кейинги президенти долларни заифлаштириш учун Доналд Трампга эргашиши мумкин. АҚШ валютасига қарам бўлган Лотин Америкаси давлатлари ҳам худди шундай қилишга мажбур бўлади, кейинчалик АҚШ доллари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Гонконг доллари ва араб дирҳами ҳам пастга тушади.

Хитой АҚШ божларига қарши курашиш учун 3 йил аввал юанни девалвация қилган ва яна худди шундай қилиши мумкин. Унга пандемиядан кейин иқтисодий тикланишга муҳтож бўлган минтақадаги бошқа давлатлар – Япония ва Жанубий Корея ҳам қўшилади.

Россияда рублнинг ҳозирги курси иқтисод учун ноқулай эканлиги ва уни пасайтириш кераклигини айтишмоқда. Агар бу амалга оширилса, жумладан, янги бюджет қоидаси орқали, бошқа минтақавий ўйинчилар рублга эргашадилар. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаши керак бўлган Европа Иттифоқи инфляцияга қарши тескари жараён – евронинг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиши орқали курашишга мажбур бўлади.

Кўринишидан қонсиз бўлган валюта уруши сезиларли оқибатларга олиб келиши мумкин. “Назоратдан чиқиб, иқтисодиётни издан чиқаради, банк сектори барқарорлигини бузади, аҳолининг қашшоқлашишига олиб келади. Валюта урушларига бўлган ҳаддан ташқари берилиш ҳалокатга олиб келган ҳолатларни тарих билади", - деб хулоса қилди иқтисодчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан