Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтисодчи яқин ўн йил ичида долларнинг заифлашишини башорат қилмоқда
4.01.2023 00:04,  
75

Иқтисодчи, сиёсатшунос Никита Масленников УРА.РУ нашрига берган интервьюсида яқин ўн йилликда доллар ўз ўрнини йўқотиб, бошқа валюталар мустаҳкамланишини башорат қилди.

"Доллар билан боғлиқ вазият оғир – у жаҳон савдо бозорларида айланманинг 40 фоизига эга. Валюталар сотиладиган Forex бозоридаги 10 та транзакциядан деярли 8 таси ҳозир долларда", — деди Масленников.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир долларга бошқа муқобил йўқ ва у қиймат ўлчови вазифасини бажаради.

Шундай экан, иқтисодчи америкалик сиёсатчи Жеффри Янгнинг АҚШ ва НАТО давлатлари Украинадаги мағлубиятидан сўнг Ғарб империализми барҳам топади, деган сўзларига изоҳ берди. "Украина ҳукумати жанг майдонида қатъий мағлуб бўлади ва Вашингтоннинг санкциялари бизга шунчалик қаттиқ таъсир қиладики, бутун иқтисодиётимиз таназзулга юз тутади", деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан