Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“ХДП раҳбарининг “5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли” деган гапи учун танқидлар ноўрин”
16.11.2019 10:41,  
2025

Ойига 2,5 млн сўмга беш нафар фарзанди билан бемалол яшай олади, дебди бир партиянинг раҳбари. Шу гап учун қилинган кўп танқидлар ноўрин, деб ўйлайман.

Менимча, партия раҳбари 2,5 миллион сўмга оила маза қилиб яшайди демоқчи эмас эди, чунки гапнинг охирида “иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан” деган ибора бор. Менинг фикримча, партия раҳбари 2,5 миллион сўмга яшайдиган оилалар жуда кўп демоқчи бўлган. Бу ерда назарда тутилаётган “иқтисодчиларнинг ҳисоби” ҳам миллионлаб одамлар айнан шундай яшашяпти демоқчи бўлгандир, менимча.

Иқтисодчилар “яхши яшаш учун кераклик миқдор” каби нарсаларни ҳисоблай олишмайди ва ҳисоблашлари ҳам керак эмас. Чунки иқтисодчилар одамларнинг хоҳиш-у истаклари ўзгарувчан ва бир хил эмаслигини яхши билишади.

Оддий мисол: кимдир учун кўчадан нон сотиб олиш оддий нарса, кимдир учун бу қиммат бир истак. Шунда “саватчада” пишган нон киритилиши керакми, ёки пишмаган нон масаллиқларими? Мерседес машинаси бензини-чи? Тиконинг бензини-чи? Пиёда юриш учун калиш-чи? Хуллас, одамларга энг камида нима керак деган саволга иқтисодчилар жавоб беришмайди, чунки “энг камида” ҳамма учун ҳар хил миқдор. Ва айнан шунинг учун мен саватчани бемаъни нарса деб ўйлайман.

Лекин “реал саватчани” иқтисодчилар санаб беришади. Яъни, одамлар қандай миқдорда реал истеъмол қилишаётганини. Шу партия раҳбари айнан “реал саватча” қанча эканлиги ҳақида яқин маълумот берди деб ўйлайман.

Агар жуда қўпол ҳисоб қилсак, бизда, ўртача киши бошга ойлик ЯИМ - 641 минг сўм (йилига 7692 минг сўм - 2018 йилда), шунда беш кишилик ўртача оила даромади тахминан 3,2 миллион сўм. Лекин, ЯИМнинг учдан бири давлат харажатлари деб олсак (аслида бундан кўпроқ, лекин майли), шунда 5 кишилик оила қўлида 2.12 миллион сўм қоляпти. Бу ўртача ойлик маош эмас, умумхалқ даромадини аҳоли сонига бўлинмаси. Бу, қайтариб айтаман - ўртача даромад. Бу дегани бундан кўпроққа ҳам яшайдиганлар кўп, бундан камроққа ҳам яшайдиганлар ҳам кўп. Қисқаси, 7 кишилик оила 2,5 миллион сўмга яшаши Ўзбекистон учун оддий ҳол бўлиши ҳақиқатга яқин.

Шунинг учун агар иқтисодчилардан “ўртачадан сал камбағалроқ оила қанчага яшайди?“ деган саволга 2,5 миллион сўм деб жавоб беришган бўлса, мен ҳайрон қолмас эдим. Чунки бу рақам тўғрига ўхшаяпти.

Лекин партия раҳбари бу ерда “оила бемалол яшай олади”ни ўрнига, “яшаб келяпти” деган сўзни айтса тўғрироқ бўлар эди. Чунки шу хулосага келган партия раҳбари, юз минглаб оилалар шундай яшаши ҳақида рақамларни кўриб, “бемалол яшашяпти” деб хулоса қилиб қўйганга ўхшайди.

Шу рақам айтилгани бир томонда иқтисодиётимизда ҳақиқий даромадлар ва турмуш тарзи ҳақидаги мулоқотни ўртага олиб чиқди, шуниси яхши бўлди. Лекин деярли тўғри (онгли равишдами йўқми билмадим) рақамни айтган одамни ҳаддан ташқари танқид қилмайлик. Ҳа, аҳволимиз оғир, лекин “юз қийшиқ бўлса ойнада нима айб” дейишармиди?

"Иқтисодчи кундалиги"дан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан