Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтисодий камомад пайтида қай тарзда пулни тежаш ва кўпайтириш мумкин?
12.11.2022 18:19,  
104

Бугун бутун дунёда кузатилаётган иқтисодий қийинчиликлар фонида кун кечириш нархининг тобора ошиб бориши барчага бирдек таъсир қиляпти. Бу ҳолат аксарият уй хўжаликларини молиявий тангликка дучор этмоқда. Кўпчилик жон сақлаб қолиш учун самарали ечимлар топишга мажбур бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва коммунал хизматлар учун тўловлар миқдори даҳшатли суръатда кўтарилаётганини инобатга олсак, одамларнинг ақлли молиявий қарорлар қабул қилишдан ўзга чораси йўқ.

Сўнгги статистик маълумотларга назар ташласак, 2023 йил январь ойида энергия инқирози туфайли миллионлаб уй хўжаликлари қашшоқликдан азият чекиши мумкин. Энергия тақчиллиги боисидан ушбу оилалар иситиш ва овқат тайёрлаш масаласида тўғри қарорлар қабул қилишлари шарт. СITI инвестиция банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил биргина Буюк Британияда истеъмол нархи инфляцияси 18 фоизга етиши прогноз қилиняпти. Бу нафақат кўп болали оилалар бюджетига, балки мамлакат аҳолиси катта қисмининг молиявий аҳволига зарба беради. Юзага келаётган инқирозли вазиятдан чиқишнинг ягона йўли ақлли молиявий қарорлар қабул қилишдир. Келинг, qardus.com нашрида эълон қилинган пулни кўпайтиришнинг баъзи йўл-йўриқлари билан танишамиз. Ушбу тадбирлар сиз учун ҳам фойдали бўлса ажаб эмас.

Режа ва бюджет

Энг яхши ечимлардан бири, бу – даромадлар ва харажатлар режасини тузишдир. Бу сизга ортиқча ва ўринсиз харажатлар қиляпсизми ёки йўқми аниқлашга ёрдам беради. Қайси ўринларда тежамкорлик қила олишингиз, нисбатан харажатларни камайтиришингиз мумкинлиги ҳақида ахборот беради. Масалан, вақтингиз чекланганлигига қарамай, тўлиқ Sky TV пакетига эга бўлишингиз шартми? Кенг полосали уланишларни яна ҳам арзонроқ қилишнинг имкони мавжуд бўлса-чи. Обуналарингиз орасида сизга айтарли даражада керак бўлмайдиган ёки умуман фойдаланилмайдиганлари ҳам борми? Агар шундай бўлса, тўғридан-тўғри дебет орқали ўтинг ва уларни камайтириш ёки обуналар рўйхатидан ўчириш мумкинлигини текширинг. Смартфон пакетларингиз учун қанча тўлов амалга ошираётганлигингизни аниқланг. Қандайдир тарзда харажатларни камайтириш мумкинлигига қизиқинг. Провайдерларга қўнғироқ қилиб, сарф-харажатларни қисқартиришга ҳисса қўшадиган яхшироқ таклифлар билан танишишингиз мумкин.

Барча тўловларингиз ва сарфланаётган маблағларингизни кузатиб боринг. Бу муваффақиятли пул тақсимлашнинг ягона йўли. Ахборот ва билим – куч, дейилиши бежиз эмас. Улардан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланишингиз мумкин. Кирим ва чиқимлар рўйхатини ҳавола этадиган электрон жадвал яратинг. Жадвал орқали маблағларингиз асосан нима учун сарфланаётгани, харажатларнинг қанчаси ўзини оқлаши ҳақидаги далилларга эга бўласиз. Мусулмонлар режалаштириш ва бюджет тушунчаларидаги алоқадорликни яхши англаб етишлари ажабланарли ҳол эмас. Чунки улар ҳақдорларга беришлари керак бўлган закот миқдорини ҳисоблашлари учун даромадлари ва сарф ҳисоботларини солиштиришлари даркор. Зеро, закот берувчиларнинг маблағи ўзи ва қарамоғидагиларнинг зарурий эҳтиёжларидан ортиқча бўлиши лозим.

Ўз имкониятларингиз доирасида яшанг!

Бу чиндан ҳам муҳим. Оддийгина тавсия, лекин кўпчилик ўз имкониятларидан ташқарида яшашади, десам ишонасизми? Ҳамма ишларингиз жойида кетаётган пайтлари қарз олиш унчалик катта муаммо бўлиб туюлмаслиги мумкин. Бироқ олган қарзингизни тўлай олмасангиз, ишларингиз жуда тез орқага кетиши табиий.

Машҳур араб мақолида “Тўнни матога қараб бич!” дейилади. Ҳикматли ибора бизни ўз имкониятларимизга қараб яшашга ва ўзимизни молиявий жиҳатдан ортиқча қийнамасликка ундайди. Исломда ҳаддан ортиқ харажат ёки исроф қиладиганлар севилмайди. Барчамиз ўзимизда мавжуд ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз, шу билан бирга, ночор ва касалмандларга ҳамдардлик билдиришимиз жоиз. Энг аввало, мавжуд маблағларимизни тўғри бошқаришни ўрганишимиз лозим.

Қарзлардан қутулиш

Бу сийқаси чиққан насиҳат бўлиб туюлиши мумкин, лекин сиз қодир бўлганингизча барча қарзларингизни тўлашингиз жуда муҳим вазифа. Бугун кўпгина ресурсларда қарзларингизни камайтиришга кўмаклашувчи маслаҳатлар, тавсия ва кўрсатмалар жойлаштирилган. Маълум фоизли қарзлардан дарҳол қутулишга киришиш керак.

Фоиз нафақат Исломда қатъиян таъқиқлангани, балки сизнинг молиявий аҳволингизга жуда катта зарар етказиши билан ҳам хавфлидир. Вақтида тўланмаган қарз сабабли фоиз ставкалари ҳам ошиб бориши мумкин.

Яна қарз олишдан эҳтиёт бўлинг!   

Агар сиз янги қарз ёки кредит олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, яхшиси бу фикрдан воз кечганингиз маъқул. Айниқса, гап сиз учун шу пайтда сув ва ҳаводай зарур бўлмаган харид ҳақида кетаётган бўлса… Тавсиямиз кредит картангиз орқали заруратсиз нарсалар сотиб олишингизга ҳам тааллуқли. Фоизли қарзларни кўпайтириш ишбилармон инсонга хос хатти-ҳаракат эмас.

Бугундан жамғаришни бошланг!

Иложи бўлса ҳозироқ тежашни бошланг! Харажатлардан орттириб, пул йиғишнинг айни пайти. Сарф-харажатларни мониторинг қилиб бориш баробарида жамғарма стратегиянгизни ҳам кўриб чиқиш яхши молиявий менежментга хос белгидир.

Аввало барча кирим-чиқимларни баҳоланг, ушбу жараёндан сўнг кам миқдорда бўлса-да тежашни ўргансангиз нур устига аъло нур… Қидирсангиз мусулмонлар учун фоизи тўланмайдиган, ҳалол омонат ҳисобварақларини топишингиз унчалик қийин эмас. Ушбу омонат ҳисобварақлари одатий омонатлар сингари фоизсиз банк хизматларини таклиф этади.

Жамғармадан кўзланган мақсад

Ўз олдингизга мақсад қўйинг. Масалан, ойига харажатлардан ташқари 100 доллар орттириш. Сиз уй сотиб олиш учун йиғинаётган бўлсангиз, фоиз ставкаларининг ортиши сизга таъсир қилиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, Исломий молия тамойиллари асосида фаолият юритиши баробарида ҳалол ипотека таклиф қилиши мумкин бўлган банклар ва кредиторларни изланг. Ҳалол ипотека кредитлари фоиз ставкаларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмайди, барқарор тўлов имкониятларини туҳфа қилади.

Сармоя

Кўпчилик турғунлик ёки иқтисодий инқироз шароитида инвестиция киритишдан қўрқади. Ҳатто шундай вазиятларда ҳам яхшигина даромад келтириши мумкин бўлган инвестициялар мавжуд. Тадқиқотга қўл уринг ва сиз учун қандай инвестиция фойдали эканлигини таҳлил қилинг. Фондлар, акция ва облигацияларга сармоя киритиш инфляцияни пасайтириши мумкин. Мусулмон сармоядорлар учун ҳалол инвестиция имкониятлари мавжуд бўлиб, улар анъанавий акцияларга қараганда барқарорроқдир (Global Halal хориж ва Ўзбекистондаги ҳалол акцияларга инвестиция киритишга оид бир қанча мақолаларни эълон қилган).

Оммалашаётган қўшимча даромад манбалари

Сўнгги йилларда қўшимча даромадли иш ҳақида гап кетганда, турли шов-шувли рекламалар оммалашиб кетди. Бунга сабабчи бўлаётган баъзи муваффақиятли бизнес турларига қўйидагиларни киритиш мумкин:

– Аmazon орқали қандайдир маҳсулотингизни сотиш;

– Etsy`да кичик бизнесни бошлаш;

– Рақамли санъат ва хизмат турларини тавсия этиш;

– График дизайн Фрилансерлик Блог ва влоглар;

– Ижтимоий тармоқларда SMM хизмати;

– Shopify – фойдаланувчилар учун қулай электрон тижорат платформаси;

– Dropshipping – онлайн дўконлардаги маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш хизматлари;

– Онлайн курслар ташкил қилиш Ҳамкорлик маркетинги ва реклама хизматлари;

– Подкастлар;

– Cash back веб-сайтларидан фойдаланиш.

Рўйхатимиздаги замонавий тадбиркорлик турлари билан тўлиқ таниш бўлмасангиз, бу ҳақдаги глобал қидирувлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз. Уларни бир сўз билан жуда кам молиявий харажат талаб қилувчи тезкор бизнес турлари дейиш мумкин.

Катта молиявий харидлар ва қарорлар қабул қилишдан аввал яхшилаб ўйланг!

Агар сиз уй сотиб олиш ёки машина харид қилиш каби йирик харидларга қўл урмоқчи бўлсангиз, бу борада мутахассислар маслаҳатини олганингиз маъқул. Электрон ускуналар, қимматбаҳо буюмларнинг энг мақбул нархдагисини топишни хоҳласангиз, нархларни таққослаб борувчи веб-сайтлар хизматидан фойдаланинг.

Хонадон сотиб олмоқчи бўлсангиз, уй-жой бозорининг маълум вақт оралиғида ўзгаришларга дуч келиши ҳақида унутманг. Нархларнинг кўтарилиши ёки пасайишини аниқлашга жиддий киришган маъқул. Шунингдек, ипотека сингари қўшимча молиялаштириш вариантларини кўриб чиқишингиз фойдадан ҳоли эмас. Юқорида айтганимиздек, бундай вазиятда фоизсиз, барқарор ставкаларга эга ва ҳалол кредит тизимини назарда тутяпмиз.

Шошилманг!

Ишонинг, бу муҳим. Шошқалоқлик ортидан хато қилиб қўйишингиз мумкин. Бирданига катта харидлар ёки узоқ муддатли, қиммат обуналарнинг мижози бўлиш ярамайди.

Смартфон ёки янги стриминг хизмати учун ойлик даромаднинг бир қисмини сарфлаб юборишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш учун вақт ажратинг.

Пулларингизни ҳимоя қилишнинг баъзи йўллари

Имкон қадар мавжуд қарзларингиздан қутулинг. Камхаражатли турмуш тарзини танланг. Бирор сармоянгиз бўлса, уни давомли тарзда кузатинг. Ўзгаришларни таҳлил қилиб боринг. “Қора кун” учун тежашингиз кераклигини унутманг!

Бир неча ойда ҳисобингизда қўшимча маблағлар пайдо бўлганлигини пайқайсиз.  Истакларингизни эҳтиёжларингиздан ажратишни ўрганинг. Совғалар учун пул сарфлашни чекланг. Ўзгарувчан ставкали кредитлар олган бўлсангиз, ипотекангизга ўзгартириш киритиш ҳақида маълумот олинг. Фоизлар сизнинг зарарингизга хизмат қилиши мумкин.

Ушбу манба globalhalal.uz сайтидан олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан