Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти қашшоқликка қарши курашган олимларга берилди

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти қашшоқликка қарши курашган олимларга берилди

2019 йилда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти Абхижит Банержи (АҚШ), Эстер Дюфло (Франция) ва Майкл Роберт Кремер (АҚШ)ларга берилди. Улар «глобал қашшоқликка қарши курашда экспериментал ёндашувлари» учун тақдирландилар.

Нобел қўмитаси маълумотларига кўра, совриндорлар қашшоқликка қарши курашнинг энг яхши усулларини аниқлаш учун «янада ишончли жавоб» олишга муваффақ бўлишди.

90-йилларнинг ўрталарида совриндорлардан бири Майкл Кремер ва унинг жамоаси Кениянинг ғарбий қисмида мактаб таълими яхшиланишига олиб келадиган бир қатор усулларни синаб кўришган ва бундай ёндашувнинг қанчалик самарали бўлишини намойиш этдилар", дейилади қўмитанинг пресс-релизида.

Абхижит Банержи ва Эстер Дюфло кейинчалик шунга ўхшаш тадқиқотларни бошқа мамлакатларда, шу жумладан Ҳиндистонда ўтказдилар. Нобел қўмитасининг таъкидлашича, уларнинг экспериментал тадқиқот усуллари «иқтисодиёт ривожида муҳим».

Эндиликда тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ҳамда тинчлик бўйича 2019 йилги Нобел мукофотининг барча совриндорлари номи маълум бўлди. Мукофот 10 декабрда Стокголм ҳамда Ослода топширилади.