Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМнинг пастлиги сабабларини маълум қилди
6.01.2020 17:13,  
582

2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5.5%ни ташкил қилди (прогнозда 5.4% эди). Аҳоли жон бошига ЯИМ эса $1741 ни ташкил қилди. Бу эса 2018 йилги $1533дан 13.6%га кўпроқ.

Шу билан бирга аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада ортда қолмоқда ва демографик вазиятни ҳам ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг паст даражаси, аҳоли даромадлари ва жамғармасининг чекланганлигидан далолат беради, дейилади иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хабарида.

Меҳнат бозорида кучли демографик босимнинг сақланиб қолиши ва шунга мос равишда етарли иш ўрни яратиш муаммолари ишсизлик даражаси пасайишига тўсқинлик қилмоқда.

Бунинг асосий сабаблари:

  • Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, таркибий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш узоқроқ вақт талаб қилади;
  • Бозор иқтисодиётини шакллантириш билан боғлиқ муаммолар, хусусан, мулкка бўлган муносабат, бозорларни монополиядан чиқариш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда инклюзив институтларни шакллантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш каби муаммолар ҳали тўлиқ ҳал қилинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан