Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди
18.04.2021 13:14,  
1345

Ироқ хавфсизлик кучлари Мосул шаҳридаги уйлардан бирининг вайроналари остидан қарийб 1,6 миллион доллар, бир неча килограмм кумуш ва тилла таналарни топишди. Бу ҳақда Shafaq news хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ушбу бойликлар бир пайтлар ИШИДга тегишли бўлган ва унинг ғазнасида сақланган. Пуллар ва қимматбаҳо металлар маҳаллий аҳолидан тортиб олингани айтилмоқда.

Хуфя жойдан йирик миқдордаги АҚШ долларидан ташқари 17,5 миллион Ироқ динори (қарийб 12 минг АҚШ доллари), зарб этишга тайёр ҳолатга келтирилган 15 килограмм кумуш, зарб қилинган ярим килограмм олтин тангалар ва 17,5 килограмм кумуш ёмбилар топилди. Яна бошқа металлар ҳам топилган, аммо уларнинг тури ҳозирча аниқлангани йўқ.

2014 йилга келиб ИШИДчилар Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган эди. Ўша йилнинг июнида улар Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мосулда ҳам назорат ўрнатди ва уни ўзларининг пойтахти деб эълон қилди. Мосулни озод қилиш операциясидан кейин бу ерда бузилмаган бино деярли қолмади. Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарни қайта тиклаш учун камида 2 миллиард доллар керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан