Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқда қайтадан авж олган намойишларнинг ўн иккинчи кунига келиб, қурбонлар сони 260 нафарга етди
5.11.2019 14:33,  
129

Ироқ пойтахти Бағдод ва бошқа шаҳарларда ўтаётган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 260 кишига етди. Айни пайтда, Интернетда маълумотлар эркин алмашинувини кузатишга ихтисослашган NetBlocks ташкилоти пойтахт ва мамлакатнинг катта минтақаларида Интернет узилгани ҳақида хабар берди.

“Рейтерс” ахборот агентлигининг хабар беришича, хавфсизлик кучлари кеча, душанба куни Бағдод марказидаги Ар-Рашид кўчасига олиб борадиган Ал-Аҳрор кўпригида турган намойишчиларни тарқатишга урингани асносида 5 киши ҳалок бўлиб, юзга яқини жароҳатланган.

Кўприкдан ўтиб, бош вазирнинг қароргоҳига қараб силжишга муваффақ бўлган намойишчиларни хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқ билан тарқатган, кейин кўприкни ёпиб қўйишган.

NetBlocks ташкилоти “Интернет алоқаси бутун Ироқ бўйлаб одатий меъёрдан 19%га тушиб кетгани, Бағдод, Басра, Карбало ва бошқа шаҳарларда ўн миллионлаб ироқликлар Интернетдан узилиб қолгани” ҳақида маълум қилган.

Ташкилот айни ҳолатга “Бу биз Бағдодда шу кунгача кузатган энг катта узилиш”, дея изоҳ берган. Чунки Ироқ ҳукумати бундан олдин ўтган намойишлар вақтида ҳам Интернет хизматларини узиб қўйган эди.

Фитнами ёки қўзғолон?

Ироқдаги “Асоиби аҳлил-ҳақ” (“Ҳақ аҳли жамоаси”) ярим сиёсий-ярим ҳарбий ташкилоти бош котиби Қайс Ал-Хузаълийнинг айтишича, “Мамлакатда бошбошдоқлик ва уруш келтириб чиқаришга уринаётганлар орасида Исроил, Америка, БАА каби хорижий кучлар ҳам бор”.

Телевидения орқали чиқиш қилган Ал-Хузаълий: “Хавфсизлик кучлари таркибида ҳам фитнадан манфаатдор шахслар бор. Давлатнинг қўлидаги қурол чекланмас экан, Ироқда барқарорлик бўлмайди”, деган.

Мусулмон олимлар халқаро уюшмаси бош котиби Али Муҳиддин Қорадоғий эса бу намойишларни “зулм ва тараафкашликка қарши қўзғолон” деб изоҳлаган. У Твиттерда “Буюк Ироқ аҳлининг қўзғолони мамлакат ва халқни хароб қилган зулм ва ҳаддан ошишга қарши исёндир”, деб ёзган.

Ироқда октябр ойи бошида бошланган намойишларда дастлаб коммунал хизматлар сифати яхшиланиши, иш ўринларини кўпайтириш ва коррупцияга қарши кураш талаблари кўтарилган, келиб чиққан ғалаёнларда юздан ортиқ киши ҳалок бўлган эди. Орада ҳукумат намойишчиларга ён босиб, уларнинг талабларини бажаришга ҳам сўз берди. Аммо ҳукуматнинг сусткашлигидан ғазабланган норозилик ҳаракати қатнашчилари ой охирида яна янгидан намойишларни бошлади. Ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари уларни зўрлик билан тарқатишга уриниши ортидан энди ҳукуматни ағдариш талаблари ҳам янграяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан