Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқликлар намойишга чиқди: “Бизга иш беринг!”
5.10.2019 17:30,  
196

Охирги маълумотларга қараганда, Ироқда сешанба куни бошланган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 100 нафарга етди. Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий намойишчиларнинг талаблари эътиборга олишини айтган бўлса-да, норозилик акцияси жума куни ҳам давом этди.

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги намойишларда 2 мингдан зиёд киши яраланганини маълум қилди. Касалхоналарда дори-дармон етишмаяпти.

Ўтган йили ҳукумат алмашганидан бери Ироқда бундай йирик кўламли намойишлар кузатилмаётган эди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатди.

“Одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушуниб турибман, лекин Ироқнинг муаммолари учун сеҳрли ечим йўқ”, – деди бош вазир.

Намойишчиларнинг аксари олий таълим олган ишсиз ёшлардан иборат. Уларга ҳеч бир сиёсий партия етакчилик қилаётгани йўқ. Намойишлар аввал пойтахт Бағдодда бошланди ва бошқа шаҳарларга ҳам ёйилди.

Намойишчилар ишсизлик муаммоси ҳал этилмаётганидан ва коррупциянинг кучайиб кетганидан ғазабда. Улар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан