Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иш стажи ва иш хақи тўғрисидаги маълумотлар рақамлаштирилган фуқароларга фақат паспорт ёки ID-карта билан давлат пенсияси тайинланиши мумкин
20.12.2022 15:38,  
37

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Камолиддин Ҳожибеков маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига асосан, Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Бунда, Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

Ҳурматли фуқаролар!!!

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, Сиз томонингиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади. Маълумотларингизни рақамлаштирилганлик ҳолатини my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текширишингиз мумкин.

Агар сизнинг маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз мақсадга мувофиқ!

  Меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз, унда иш жойингиздаги кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз ва меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларингизни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралади.

Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттирмаётган бўлсангиз, унда исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. (Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан