Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИШИД Афғонистоннинг Мозори Шариф вилоятидаги терактни ўз зиммасига олди
26.05.2022 11:10,  
4

France Presse ахборот агентлигининг хабар қилишича, Балх вилояти полицияиси бошлиғи, Осиф Вазирий, кеча Афғонистоннинг Мозори Шарифда юз берган портлашда 10 киши ҳалок бўлиб 15 киши яраланди.

Портлашлардан бир неча соат ўтгач ИШИД террорчилик гуруҳи ижтимоий тармоқларда бу портлашларни содир этганини тан олди.

Кеча Кобул шаҳридаги масжидлардан бирида яна портлаш содир бўлди ва 2 киши қурбон бўлиб, 10 нафар яраланди. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир шахс ва ёки гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой ичида Афғонистоннинг турли ҳудудларида жумладан Кобул, Мозори Шариф ва Қундуз вилоятида масжидларида портлашлар ва терактлар содир бўлиб юзлаб инсонлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бу терактлар ва портлашларнинг аксарияти ИШИД террорчи гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Афғонистоннинг турли ҳудудларида терактларни содир бўлиши бу мамлакат ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракатининг барча иддаоларидан фарқли улароқ, бу ҳукумат Кобул ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида зарур хавфсизликни ўрната олмаганини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан