Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ишонч ортиши учун "Танганинг иккинчи тарафи" ҳам кўрсатилиши керак
1.06.2022 12:42,  
12

Ишонч ортиши учун "Танганинг иккинчи тарафи" ҳам кўрсатилиши керак

Кутилаётган энергетика ислоҳоти юз берса, 1 кВт соат электр бўйича тарифлар, масалан, энг катта истеъмолчилар бўлган II гуруҳ истеъмолчилари, яъни бизнес учун 600 сўмни ташкил этади.

Албатта, бизнесга электрни 600 сўмдан сотаётган давлат (Миллий электр тармоқлари АЖ тимсолида) генерация билан машғул иссиқлик ва гидроэлектр станцияларидан ва янги қурилаётган қуёш, шамол станцияларидан қанчадан сотиб олади, деган савол туғилиши табиий. Яъни, бу тарафдан ҳам тўлиқ шаффофлик керак. Охирги истеъмолчилар ҳар бир кВт соат электр энергиянинг таннархи ва нархи занжирлар бўйича қандай шаклланаётганини билса, ислоҳотларга ишонч мустаҳкамланади.

Масалан, кўп танқид қиладиганимиз Сангинов раҳбарлигидаги “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станцияларини олайлик. Бу жаноб қаноти остидаги “Ўзбекгидроэнерго” АЖдан ҳар кВт соат электр ҳозирда 675 сўмгача сотиб олиниб келинмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар мана бу қарорга ўзгартириш киритилмаса, 1 июлдан бошлаб давлат Сангиновдан 1 кВт соат электрни 900 сўмгача нархда сотиб олишига тўғри келади. 

900 сўмдан электр сотиб олингач, кимга қанақа нархда сотиш керак бўлади? Миллий электр тармоқлари АЖ яна зарарда ишлашда давом этадими? Бунда айбдор қилиб ким кўрсатилади?

Хуллас, бозорга ўтаяпмизми, бозор олдида ҳамма тенг бўлиши даркор. Валийнеъмат Сангинов ҳам ҳатто. “Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 44- сонли қарорнинг “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг  кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича қисми эса бозор қоидаларига зид, зарарли ва коррупциоген дея бекор қилиниши даркор.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан