Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ишсиз хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинади
11.07.2022 11:12,  
57

Президентнинг “Касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг “Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 апрелдаги қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан бошлаб касаначиликни меҳнат шартномаси билан бир қаторда ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат берилган.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилади:

  • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда чекка ва олис ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар ишсиз эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳар йили бир маротаба 50 млн сўм миқдоридаги лойиҳалар танловини ўтказиш;
  • Ўзбекистон президентининг 2022 йил 21 апрелдаги қарори 4-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача этиб белгилаш;
  • янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш бўйича “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ҳузурида лидер касаначилар томонидан ўқувларни ташкил этиш.

Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ягона электрон шартномалар ахборот тизимини “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинишини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан