5.12.2019 йил куни соат 16:38 да, Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган янги қурилаётган Ислом цивилизация маркази ҳудудида 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) махсулотлари ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етказилмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54 да қуршаб олиниб, соат 17:06 да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 16 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.