Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди
24.06.2016 21:49,  
4

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-июн куни Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

"Ўзбекистон президенти учрашувда Ашраф Ғанининг юртимизга илк ташрифи мамлакатларимиз ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади", дейилади хабар матнида.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар ўзаро минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашишган.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирган, Афғонистон мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан