Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов: Афғонистон Яқин Шарқдан экстремистик гуруҳларни "тортмоқда"
23.06.2016 10:42,  
4

Ҳозирда Афғонистонда ўрнатилаётган ҳолат Яқин Шарқдаги радикал гуруҳлар ва экстремистларни жалб қилмоқда, деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов.

"Афғонистон бугунги кунда Яқин Шарқдаги экстремистик ва радикал гуруҳларни ўзига тортаётган полигонга айланди”, — деб таъкидлади чоршанба куни Ислом Каримов ХХР Раиси Си Цзинпин билан ўтказган музокаралар давомида.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фикрича, шу кечаю-кундузда Афғонистонда экстремистик гуруҳларга қарши кураш сусайганлиги кузатилмоқда, бу эса можаролар қўшни регионларга ўтиши хавфи борлигидан нишонадир.

Ислом Каримов Афғонистон билан боғлиқ муаммоларни БМТ раҳнамолигида ўтказиладиган кенг кўламдаги сиёсий  маслаҳатлашувлар асосида ҳал этиш мумкинлигини таъкидлади.

"Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмас”, — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан