Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов: Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо бўлиши ташкилот нуфузини янада оширади
23.06.2016 20:35,  
4

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23-июн куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан суҳбатда ушбу учрашув олий даражадаги сиёсий мулоқотларнинг мантиқий давоми, эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга алоҳида аҳамият қаратади. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Кейинги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш 2 баробар ўсган. 2015-йилда бу кўрсаткич қарийб 320 миллион долларни ташкил этган. Мамлакатимизда Ҳиндистон капитали иштирокида тузилган 100 дан зийод корхона, ушбу мамлакатнинг 15 фирма ва компанияси ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

Инвестициявий ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Мамлакатимизда рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида «Минда Групп» компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар учун спидометр, тахометр ва турли электрон қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда. «Новафарм», «Ултра Ҳелс Кеар», «Велл Мед Фарм» каби корхоналарда кенг турдаги фармацевтика маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Давлатларимиз минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Президентимиз Ўзбекистон Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо давлат бўлишга интилишини қўллаб-қувватлашини, бу ташкилотнинг нуфузини янада ошириши ҳамда минтақа халқлари тинчлиги ва фаровонлигига хизмат қилишини қайд этди.

Нарендра Моди самимий учрашув учун Президентимиз Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, Ҳиндистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан