Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов: журналистлар муаммоларни дадил кўтариб чиқиши керак
28.06.2016 11:38,  
4

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июнда нишонланадиган касб байрами билан табриклади. Бу ҳақда uza.uz хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз табригида таъкидлашича, тез суръатлар билан ўзгариб, олдимизга бир-биридан ўткир ва долзарб саволларни қўяётган ҳозирги мураккаб замонда, жаҳон миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар, информацион хуружлар тобора кучайиб бораётган таҳликали бир вазиятда халқимиз, айниқса, ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб, воқеликка дахлдорлик туйғуси билан яшашга даъват этишда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда.

Ислом Каримов Ўзбекистон юксак касб маҳоратига эга журналистлар, таҳлилчи ва шарҳловчиларни тайёрлаш зарурияти долзарблигича қолаётгани тўғрисида тўхталиб ўтди.

«Айниқса, журналистларимизнинг ҳаётга чуқур кириб бориши, жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни туб моҳияти ва аҳамияти, керак бўлса, мураккаблиги билан очиб бериш, тараққиётимиз йўлида тўсиқ бўлиб турган муаммоларни дадил кўтариб чиқиш, мавзуга холисона ва ҳаққоний ёндашиш каби мезонлар матбуотимизнинг ўзгармас қоидаси ва принципи бўлиб қолиши даркор» , — деди у.

Президентнинг қайд этишича, бугунги глобаллашув замонида, интернет асрида ахборот учун ҳеч қандай чегара йўқ, бу соҳада қандайдир «темир девор» қуриб бўлмайди.

«Жаҳон ахборот маконидаги бундай мислсиз интеграция жараёнлари бугунги юксак тараққиёт учун беқиёс имкониятлар очиб бераётганини эътироф этган ҳолда, ахборот оқими орқали афсуски, турли бузғунчи ғоялар, „оммавий маданият“ кўринишлари ҳам ҳаётимизга кириб келаётганини инкор этиб бўлмайди, — дея ўз сўзини давом эттирди юртбошимиз. — Улар ёшларимизнинг онги ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани, маънавий қадриятларимизга, авлодлар ўртасидаги ворисийлик анъаналарига беписанд қараш каби ҳолатлар ҳам ён-атрофимизда учраб туриши барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди».

Журналистлар олдида турган энг долзарб вазифалар тўғрисида фикр юритган Ислом Каримов, жумладан, шундай деди: «Бугун биз ўз олдимизга қўйган улуғ мақсадлар, хусусан, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва обод қилиш, дунёдаги энг ривожланган, демократик давлатлар қаторига кириш, халқаро майдонда Ўзбекистонимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш бўйича 2030 йилга қадар белгилаб олган дастурларимизни амалга оширишда биз бутун халқимиз қатори сизларга, сизларнинг истеъдод ва маҳоратингизга таянамиз».

«Журналист меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган инсон сифатида мен, бугунги фурсатдан фойдаланиб, сизларнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканимни, сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим ва маслакдошларим деб билишимни такроран айтмоқчиман, — дея ўз сўзига якун ясади юртбошимиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан