Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби ўринбосари раҳбарликка сайланди
7.04.2017 21:33,  
13

Ўзбекистонда илк бор халқаро пресс-клуб таъсис этилди. Унга 2000-2005 йилларда президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби ўринбосари бўлган Шерзод Қудратхўжаев раис этиб сайланди.

Хабарда айтилишича, халқаро пресс-клубнинг очилиш маросимида сўзга чиққан президент матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ташкилотга нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳам жалб этиш лозимлигини қайд этган.

Шунингдек, журналистикада танқидий материалларнинг камлиги сабаблари ҳам кўриб чиқилиши лозимлигини айтиб ўтган.

Маълумотларга қараганда, халқаро пресс-клуб ахборот маконини ривожлантириш, мамлакат ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақидаги объектив ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказишни мақсад қилган.

Бу ерда давлат ҳокимияти органлари вакиллари нафақат бажарилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериши, балки жамоатчилик ва журналистлар таклифлари ҳамда саволларига юзма-юз жавоб беришлари кутилмоқда.

Шу тариқа халқаро пресс-клуб давлат ҳокимиятининг шаффофлиги, ўзаро чекловлар ва мувозанат тизими ҳамда мамлакатда бўлаётган ислоҳотлар устидан ижтимоий назоратни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан