Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом оламидаги машҳур манба – «Катта фиқҳ энциклопедияси»нинг ўзбек тилидаги тақдимоти бўлиб ўтди (фото+видео)
12.09.2020 15:13,  
871

Бугун 12 сентябрь куни «Азон китоблари» марказида ислом оламида машҳур, жуда ҳам муҳим манба – «Катта фиқҳ энциклопедияси» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Фото: Sof.uz

Таниқли олим Ҳасанхон қори Яҳё Aбдулмажид томонидан Қуръон тиловати ила бошланган тақдимот маросимида Azon.uz, Azon TV ва Azon китоблари лойиҳалари раҳбари устоз Мубашшир Aҳмад, ушбу энциклопедиянинг таржимонлар гуруҳи раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс домла, олима устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва шунингдек кўплаб илм аҳллари, ёш китобхонлар, талабалар ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Маросимда қатнашган Sof.uz мухбирининг маълум қилишича, тадбирда устоз Мубашшир Aҳмад, Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид ҳамда Одинахон Муҳаммад Содиқлар ушбу китоб ва унинг муаллифлари ҳақида бир қанча маълумотларни бериб ўтди.

Устоз Мубашшир Аҳмад. Фото: Sof.uz
Одинахон Муҳаммад Содиқ. Фото: Sof.uz

Маълум қилинишича, 200 дан ортиқ Ислом уламоларининг 40 йиллик меҳнатлари самараси бўлган ушбу китоб араб тилида 45 жилддан иборат. Китоб ҳозирча фақат урду тилига таржима қилинган бўлиб, уни ўзбек тилидаги таржимаси 47 жилд бўлиши маълум қилинди. Китобнинг ўзбек тилидаги биринчи жилди 1000 нусхада чоп этилган.

«Катта фиқҳ энциклопедияси» китоби: ўзбек ва араб тилларда. Фото: Sof.uz

Бундан ташқари китоб ҳақида фикр билдирган таржимонлар гуруҳи раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс таржима жараёнида бўлган қизиқарли воқеа-ҳодисалар ва илм баҳс-мунозаралари ҳақида сўзлаб ўтди.

таржимонлар гуруҳи раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс. Фото: Sof.uz

Шунингдек ушбу тақдимот маросими жонли эфирда ёритиб борилди.

Тақдимот сўнгида барча китоб мухлислари таржимонлар устоз Мубашшир Аҳмаднинг дастхатлари билан китобларни харид қилишни бошлади. Бу халқимизнинг бу буюк китобни қанчалик интизор бўлганини билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан