Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом оламининг нуфузли уламоларидан бири Рим папаси билан учрашди
24.05.2016 13:50,  
14

дунёдаги энг йирик ислом университети, Қоҳирадаги Ал-Азхар имоми шайҳ Ахмад ат-Тойиб Рим папаси Франциск  билан зўравонликдан воз кечиш зарурлиги ва террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди. Папанинг матбуот хизмати маълум қилишича, учрашувда гап "Ерда тинчликни қўллаб-қувватлаш учун энг йирик динларнинг етакчилари ва тарафдорларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари" ҳақида кетди. Бу ҳақда кун нашри хабар беради.

Матбуот баёнотида Ватикан Апостоллик саройида "католик черков ва ислом ўртасида суҳбат доирасида" ярим соатлик қабулнинг аҳамияти катталигига ишора қилинган. Жумладан, "насронийларни Яқин Шарқдаги можаролар ва кескинлик контекстида ҳимоя қилиш" масаласи кўриб чиқилди.  

Ал-Азхар унирверситетида 100 дан кўпроқ давлатдан талабалар таҳсил олади. Жорий учрашув Рим папасининг 2006 йилда собиқ папа Бенедикт XVI’нинг ислом ҳақида айтган ҳақоратомуз сўзларидан кейин Қоҳирадаги университет имомларининг Ватикан билан муносабатларини тўхтатишга олиб келган вазиятдан кейин ислом билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги муҳим қадамидек баҳоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан