Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исматулла Иргашев Германиянинг Афғонистон бўйича Махсус вакили билан музокара ўтказди
11.04.2022 15:29,  
20

2022 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Яспер Вик билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германиянинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Германия томони Ўзбекистоннинг Афғонистондан немис фуқароларини эвакуация қилиш борасида кўрсатган ёрдамига юксак баҳо бериб, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Юқори мартабали дипломат Ўзбекистон томониндан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳрида БМТ шафелигида кўп функцияли транспорт-логистика марказини ташкил этиш борасида илгари сурилган ташаббуснинг муҳимлиги ва долзарблигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг янги ҳукуматга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш ва ушбу давлатда гуманитар инқирозни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди

Ўзбекистон ва Германиянинг афғон мавзуси бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан бирдай манфаатдор экани таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан