Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исмни ўзгартириш тартиби қандай?
1.05.2017 10:18,  
3646

— Исмимни ўзгартирмоқчиман. Бунинг тартиби, йўл-йўриғи ҳақида маълумот берсангиз.

Теша ТЎЛҚИНОВ

Қўқон шаҳри

Саволга Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Нигора СУЛТОНОВА жавоб беради:

— «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 15-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига ­эгадирлар. Бундан ташқари, шахс никоҳгача бўлган ­фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишни хоҳласа, оилада бир хил фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлса (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилияни танламаган бўлса) ҳамда узрли деб топилган бошқа асосларга кўра ФҲДЁ органи томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза­ фуқаро 16 ёшга тўлгач, яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томо­нидан кўриб чиқилади. Аризага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилгани ёки никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ариза берувчининг вояга етмаган бола­лари бўлса, уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари­, ариза берувчининг паспорти ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма, агар ариза берувчи воя­га етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топил­ган бўлса, ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг ариза­си ҳамда 1 дона (3 х 4 ўлчамли) фотосурат илова қилинади.

Борди-ю, 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, унда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома нусхаси илова қилинади.

Шундан сўнг ФҲДЁ бўлими мудири мазкур ариза ва йиғилган ҳужжатларни текширув ўтказиш учун ички ишлар бўлимига жўнатади. Ички ишлар бўлими эса уларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқиб, асосланган хулоса тузади ва ФҲДЁ органига тақдим қилади. Ана шу хулосага кўра ФҲДЁ бўлими томонидан фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки рад қилиш тўғрисида хулоса тузилади. Натижада туғилганлик тўғрисида, никоҳни қайд этиш ёки никоҳдан ажратиш тўғрисида, болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатномаларга ўзгартиришлар киритилади ва янги гувоҳнома берилади.

Қўшимча маълумот сифатида яна шуни айтиб ўтиш керакки, қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига, ота-оналар ёки улардан бирининг фамилияси ўзгариши эса вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди. Фақатгина ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалар фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади. Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-онанинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади. Отанинг исмини ўзгартириши вояга етмаган болаларнинг отаси исмини ўзгартиришни тақозо этади.

Фамилия, исм ва ота исми 45 кун мобайнида, агар тегишли далолатномалар йўқолган бўлса, улар тикланганидан кейин ўзгартирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан