Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испания нархларнинг ошиши сабабли асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ҚҚСни 0 фоизгача пасайтиради
28.12.2022 00:25,  
15

Испания ҳукумати энергетика ва озиқ-овқат нархларининг ошиши фонида инқирозга қарши чораларнинг янги пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Испания бош вазири Педро Санчес матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради "ТАСС".

"Биз инқирозга қарши чора-тадбирларнинг янги пакетини маъқулладик", деди Санчес ва Испания ҳукумати аллақачон 35 миллиард евро ёрдам ажратганини, энди улар яна 10 миллиард евро қўшишларини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати Испаниядаги ўрта синф ва ишчиларни ҳимоя қилиш учун аллақачон 45 миллиард евро юбормоқда.

Бош вазир олти ой ичида барча муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига ҚҚС 4 фоиздан 0 фоизга, сариёғ ва макарон маҳсулотлари учун 10 фоиздан 5 фоизга туширилишини таъкидлади.

Шунингдек, у ҳукумат озиқ-овқат нархларининг ўсишини қоплаш учун йилига 27 минг евродан кам даромадга эга бўлган 4,2 миллиондан ортиқ оилага 200 евро миқдорида ёрдам маъқуллаганини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан