Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испания ўз тарихида энг узоқ мотам эълон қилди
27.05.2020 14:40,  
443

Испания мамлакатдаги коронавирус пандемиясининг ўн минглаб қурбонлари учун расмий 10 кунлик мотам кунини бошлади.

Чоршанба кунидан бошлаб мамлакат бўйлаб жамоат биноларидаги ва Испаниянинг денгиз кемаларида барча байроқлар 5 июнга қадар ҳаётини йўқотган 27000 дан ортиқ одамларга ҳурмат бажо келтириш учун ярмигача туширилади.

Испания Бош вазири Педро Санчес Твиттерда "бу бизнинг демократиямиздаги энг узоқ мотам даври, 10 кун давом этади, унда биз ҳаммамиз қайғумизни изҳор қиламиз ва вафот этганларга таъзим қиламиз" деди.

Ҳукумат матбуот котиби Мария Хосе Монтеронинг сўзларига кўра, сешанба куни ҳукумат йиғилишида қабул қилинган мотам даврида, шунингдек, Испания давлатининг раҳбари қирол Филип VI раислик қиладиган тантанали маросим ўтказилади.

Ўлганлар "кутилмаганда йўқ бўлиб кетган ва дўстлари ва оила аъзоларини тўсатдан йўқолишидан ва юзага келган оғир ҳолатлардан азоб чекаётган эркаклар ва аёллардир", - деди у вазирлар маҳкамаси мажлисида.

"Қурбонларнинг ҳар ўнтасидан саккизтаси 70 ёшдан катта эди. Улар бугунги кунда биз биладиган мамлакатни барпо этишда ёрдам берганлар".

Чоршанба куни ҳолатига кўра, мамлакатда 236 минг киши коронавирус юқтириб олди. 27 111 киши вафот этган. Жами 150 мингга яқин бемор даволаниб чиқди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан