Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испанияда коронавирусдан вафот этганлар хотираси ёдга олинади
18.06.2020 23:35,  
75

Испания Бош вазири Педро Санчес 16 июль куни мамлакатда коронавирус пандемиясида вафот этган 27 мингдан ортиқ испанлар хотирасига бағишланган маросим бўлишини маълум қилди. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, маросимда Испания қироли Филипп VI, Европа Иттифоқи ҳамда ЖССТнинг юқори лавозимли амалдорлари иштирок этади.

Испания коронавирус пандемияси бошлангандан бери энг қаттиқ карантин қоидаларини қўллаган мамлакатлардан бири. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун қироллик қарийб икки ой қатъий чекловлардан фойдаланди. 

Испанияда умумий ҳисобда 244 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Вафот этганлар сони 27 136 кишига етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан