Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испанияда «Ростеc» раҳбарига тегишли бўлиши мумкин бўлган яхта ҳибсга олинди
15.03.2022 17:16,  
39

Испанияда «Ростеc» раҳбарига тегишли бўлиши мумкин бўлган яхта ҳибсга олинди

Испания ҳукумати Барселона портида қиймати 130 миллион евро бўлган "Валерия" яхтасини ҳибсга олди. Кема «Ростеc» мудофаа давлат корпорацияси раҳбари Сергей Чемезовга тегишли бўлиши мумкин, дея хабар беради Испания матбуоти.

Яхта ҳибсга олиниши арафасида Испания бош вазири Педро Санчес телевидениега берган интервьюсида унинг «россиялик олигарх»га тегишли эканлигини айтди.

Чемезовнинг номи "Эл Паис" газетасида ҳам келтириб ўтилди.

Газетанинг таъкидлашича, 85 метрлик «Валерия» яхтаси офшор фирмада рўйхатдан ўтган, Цент-Винсент ва Гренадин ороллари байроғи остида сузади ва у билан тахмин қилинаётган ҳақиқий эгаси ўртасида турли компанияларнинг узун занжири жойлашган.

Шу боис, "Эл Паис"нинг сўзларига кўра, Испания денгиз савдоси бош бошқармаси ҳозирча яхтани фақат расмий нуқтаи назардан вақтинчалик ҳибсга олган ва унинг ҳақиқий эгаси кимлигини аниқлашда давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан