Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испанияда танг ҳолатдаги инглиз тили
2.10.2017 20:42,  
22

Охирги ўн йилликда халқаро тилга айланган инглиз тилининг Европа Иттифоқининг қайси мамлакатларида аҳволи танг? Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида Кембриж университети тадқиқотчилари ўзига хос изланиш олиб боришди. Изланиш натижасида испанларнинг Шекспир тилига нисбатан ҳурмати унча ҳам юқори эмаслиги аниқланди. Сўровда иштирок этган Пиреней яримороли аҳолисининг 44 фоизи инглиз тилини умуман билмаслиги ёки инглиз тилини билиш даражаси анча паст эканлигини тан олди. Испанлар 5 балдан ўзларига 2.67 бални раво кўрдилар. Французлар ва италянлар 2.69 балл олиб, испанларни бироз орқада қолдирганлари билан фахрланса арзийди.

Кутилганидек, Испанияда инглиз тилини билувчилар сони пойтахт Мадрид ва Каталонияда кўпчиликни ташкил этар экан. Ҳар 10 нафар мадридлик ва каталонияликдан учтаси инглиз тилини яхши билиши билан фахрланар экан.

Тилшуносларнинг фикрига кўра, испанларнинг тил ўрганиш борасидаги биргина муаммоси — уятчанликлари экан. Улар кулгу бўлишни ёқтиришмайди. Ижтимоий тадқиқотлар эса, айнан испанлар бошқа миллат вакилларига нисбатан кўпроқ ўз устидан кулишларини аниқлаган. Aйнан шу сабаб, улар ўз тил билиш даражасини анча камтарона баҳолайдилар.

Нима бўлганда ҳам, испанларнинг инглиз тилига нисбатан муносабатига ижтимоий, диний ва сиёсий омиллар ҳам таъсир ўтказади. Ўнг марказчиларнинг тўртдан уч қисми инглиз тилини яхши билишади. Сўл марказчилар тарафдорларининг инглиз тилини билиш даражаси эса пастроқдир. Сўллар партияси тарафдорлари орасида инглиз тилини биладиганлар 16 фоизни ташкил қилди.

Кўпчилик испанларнинг эътироф этишича, тил ўрганиш жараёнида энг муаммо туғдирадиган жиҳат бу инглиз тили фонетикасидир.

Тадқиқот натижасида, Европа Иттифоқи аҳолисининг ҳар ўн фуқаросидан еттитаси инглиз тилини ўртача даражада билиши аниқланди ва ўзларига беш баллик тизимдан 2.88 бални қўйишди. Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида данияликларнинг 53 фоизи инглиз тилини билиш даражаси анча яхши эканлиги диққатга сазовор.

Inosmi.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан