Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испанияда Европани «титратган» мафия аъзолари устидан суд бошланди
17.03.2016 17:14,  
41

Испанияда “Рус-грузин мафияси” деб ном олган 20 нафар жиноятчи устидан суд жараёни бошланмоқда, деб хабар беради Sputnik нашри.

Россия ва Грузия фуқароларидан ташкил топган мафия аъзолари қотиллик, қурол сақлаш, сохта кредит карталарни тайёрлаш, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш айбланмоқда.

Прокуратура судланувчиларни 5 йилдан 32 йилгача озодликдан маҳрум этиш талабини қўймоқда.

Жиноий бирикма Испания, Италия, Германия, Швейцария ва Францияда фаолият олиб борган.

Мафия етакчиларидан бири – Европада “Грузия мафияси отаси” деб ном олган Кахабер Шушанашвили Барселонада яшаган ва 2010 йилда қўлга олинган. Унинг устидан суд Мадридда бўлиб ўтади. Жиноятчи 32 йилу 8 ойга қамоққа олиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан