Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил дунёда биринчи бўлиб ракетага қарши лазерли қуролни муваффақиятли синовдан ўтказиб, уни фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда
17.04.2022 19:43,  
130

Исроил Мудофаа вазирлиги ва «Rafael» концерни ҳаво ҳужумидан мудофаа лазер тизимининг илк муваффақиятли синови ўтказилганини эълон қилди – турли ракеталар, миномёт ва танкга қарши снарядлар ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари кучли лазер нурлари билан уриб туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири. Israelinfo янгиликлар порталидан олинган маълумотлардан.

Хабарда айтилишича, янги лазерли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир-икки йил ичида фойдаланишга топширилади ва улар яқин кунларда Ҳарбий ҳаво кучларига топширилади.

«Rafael» компанияси вакили синовларни «дунё-тарихий пропорциядаги воқеа» деб атади. «Биз энергетик қуроллар билан ўзини ҳимоя қила оладиган биринчи давлатга айландик», — дея Rafael компаниясининг дизайн бўлими бошлиғи полковник Янив Ротем сўзларидан иқтибос келтирган Israelinfo.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан