Исроил ҳукумати мамлакатни тўлиқ карантин ҳолатига ўтказишга тайёрланмоқда

Исроил ҳукумати мамлакатни тўлиқ карантин ҳолатига ўтказишга тайёрланмоқда

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху коронавирус туфайли Исроилни тўлиқ қамал қилишга рухсат берди. Бу ҳақда маҳаллий телеканалдаги мурожаатга таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

"Исроилда биз ташлаган қадамлар бутун дунёда амалга оширилмоқда, аммо бу етарли эмас. Чунки коронавирус билан касалланганлар сони ҳар уч кунда икки баравар кўпаймоқда. Кейинги икки ҳафта ичида бизда минглаб беморлар бўлиши мумкин, уларнинг аксарияти ўлим арафасида турибди. Агар зудлик билан бу жараённи яхшиланиши учун чора кўрмасак, мамлакатни бутунлай карантин қилишдан бошқа чорамиз бўлмайди", - деди Нетаняху.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати ҳам логистика ҳам ҳуқуқий жиҳатдан аллақачон қамал режими учун барча зарурий тайёргарликларни амалга оширмоқда. Бош вазир, шунингдек, инқироз даврида сиёсий тафовутларни кечиктиришга ва миллий бирлик ҳукуматини тузишга чақирди.

Исроилда шу пайтгача 2 369 нафарда беморда коронавирус ҳолати аниқланган, улардан беш нафари вафот этган.