Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил Миср ва Иорданияга табиий газ экспорт қилишни бошлади
18.01.2020 14:47,  
250

2019 йили имзоланган шартномага кўра, Исроил 15 йил давомида 19.5 млрд доллар қийматига тенг бўлган 85 млрд куб метр табиий газни Мисрга экспорт қилади.

TRTʼнинг хабар беришича, бу ҳақда Исроил энергия вазирлиги баёнот берган. Унга кўра, Исроил 2020 йил 15 январдан эътиборан Мисрга табиий газ юбора бошлади. Хабарда айтилишича, бу ташаббус икки давлатнинг иқтисодий манфаатларига хизмат қилади.

Бундан ташқари, Исроилдан юборилган газнинг бир қисми Мисрда суюқлаштирилиб, Европага экспорт қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил шу йилнинг 1 январида эса, Ўрта ер денгизидаги газ конидан қазиб олинган табиий газни Иорданияга экспорт қилишни бошлаганди.

Маълумотга кўра, Исроилга оид Тамар ва Лотиан нефть ишлаб чиқариш компаниялари Мисрнинг Дуелфенос компанияга табиий газ экспорти учун 15 йиллик шартномага имзо чеккан. 2019 йили имзоланган шартномага кўра, Исроил 15 йил давомида 19.5 млрд доллар қийматига тенг бўлган 85 млрд куб метр табиий газни Мисрга экспорт қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан