Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил собиқ бош вазири қамоққа юборилди
15.02.2016 12:01,  
6

Ольмерт Тель-Авив шаҳри яқинидаги "Маасиягу" қамоғида 19 ой ўтиради. У Қуддусдаги нуфузли "Холилэнд" аҳоли турар-жой комплексининг қурилишини қўллаб-қувватлаш учун пора олганлиги учун 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, тергов давомида унга қарши кўрсатма бермасликни сўраб котибият бошлиғи Шуль Закенга пул таклиф қилганлиги сабабли 70 ёшли собиқ бош вазирга бир ой қамоқ муддати қўшиб берилган.

Исроил қамоқлари бошқармасининг таъкидлашича, Ольмерт "айрим сабабларга кўра оддий маҳбуслар билан сақлаб бўлмайдиган маҳбус" сифатида "10-блок"га жойлаштирилади. Бу ерда унга зўрлаш жиноятини содир этганликда айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинган Исроил собиқ президенти Моше Кацав ҳамроҳ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан