Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил ва Ғазо ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
14.11.2019 16:54,  
120

Кетма-кет икки кун давом этган ўзаро артиллерия ҳужумларидан кейин Ғазо ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш шартномаси кучга кирди.

Бу сўнгги ойлардаги энг қақшатқич тўқнашув бўлди. Миср ва Фаластин манбаларига кўра келишув маҳаллий вақт билан 05:30 да (Тошкент вақти билан 08:30 да) кучга кирганини тасдиқлади. Аммо Исроил томони бунга ҳали изоҳ бермади.

Фаластин томонининг баёнотига кўра ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киришидан олдин Исроилнинг Ғазога берган авиазарбаси оқибатида бир оиладан бўлган 8 киши ҳалок бўлган.

Яна Фаластин манбаларига кўра икки кун ичида Ғазо аҳолисидан 34 киши ҳалок бўлган. Исроилда эса 63 киши жароҳатлангани айтиляпти.

Ғазо Соғлиқни Сақлаш вазирлигига кўра икки кунлик ҳужумлар натижасида 34 киши ҳалок бўлган

Ҳаво ҳужумларига нима сабаб бўлди?

Исроил ҳарбийлари Ғазодаги “Исломий жиҳод” такшилоти раҳбари Баҳо Абул Атони ўлдириши икки ўртадаги зиддиятнинг кескинлашишига олиб келди.

“Исломий жиҳод”ни Эрон қўллаб-қувватлаши, унинг бош қароргоҳи Дамашқда жойлашгани айтилади.

Исроил мудофаа армияси “Исломий жиҳод”га тегишли диб ҳисобланган нуқталарни ўққа тутган.

Юқори мартабалари мисрлик амалдорнинг Франс Прессга хабар қилишича “ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув Мисрнинг сайъ-ҳаракатлари натижасида тузилган”.

БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Николай Младенов “БМТ ҳам, Миср ҳам зиддият янада чуқурлашиб, урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун қаттиқ ишлашига тўғри келган”.

У Твиттердаги ўз профилида “ҳар икки томонни ҳам максимал даражада вазмин бўлишга, қон тўкилмаслиги учун ўз ҳиссасини қўшишга чақирган.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу эса Исроил вазиятни кескинлаштиришни истамаслиги, аммо узоққа чўзиладиган зиддиятга ҳам тайёрлигини айтган. “Ким бизнинг фуқароларимизга ҳужум қилиб, қўлимиз етмайдиган жойда юришни ўйласа, хато қилибди”, деган у Тел-Авивдаги матбуот анжуманида.

Ғазодаги Фаластин ташкилотлари ҳам ўхшаш баёнотлар билан чиқиб, Исроил ҳали оғир оқибатлар билан юзлашишини ваъда қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан