Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил хакерлари 30 дан ортиқ давлатдаги сайловларга аралашган
16.02.2023 08:53,  
15

Исроиллик "Хорхе" жамоаси номли хакерлар гуруҳи 30 дан ортиқ мамлакатлардаги сайлов кампанияларига аралашган. Бу ҳақда Исроилнинг "Haaretz" газетаси махсус кучларнинг собиқ аскари бўлиб чиққан гуруҳ раҳбари Таля Хананнинг баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Мақолада бир гуруҳ хакерлар ҳатто президентлик сайловларига ҳам аралашгани қайд этилган.

Газетанинг ёзишича, журналистлар ўзларини потенциал мижоз сифатида кўрсатиб, хакерлар билан боғланишган. Ханан оммавий ахборот воситалари вакилларига гуруҳ жамоатчилик фикрини яширинча манипуляция қилмоқчи бўлган разведка идоралари, сиёсий партиялар ва хусусий фирмаларга хизмат кўрсатишини айтган. 

"Биз 33 та президентлик кампаниясини ўтказдик, улардан 27 таси муваффақиятли ўтди", деган Ханан.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда хакерлар гуруҳи Африкадаги айрим сайловларда "иштирок этяпти", Греция ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам уларнинг ўз жамоаси бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан