Исроилда илк маротаба амалдаги ҳукумат раҳбари суд маҳкамасига тортилди

Исроилда илк маротаба амалдаги ҳукумат раҳбари суд маҳкамасига тортилди

24 май куни Исроилнинг Қуддус туман судида мамлакатнинг амалдаги Бош вазири Бенямин Нетаняхуга қарши қўзғатилган учта иш бўйича биринчи суд мажлиси бошланди. ТАСС хабар қилишича, у фирибгарлик, порахўрлик ва ишончни суистеъмол қилишда айбланмоқда.

Биринчи суд муҳокамаси техник хусусиятга эга. Бунда Нетаняху прокуратура хулосаси билан танишиши, шунингдек айбловнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганига жавоб бериши керак.

Прокуратура уч йил давомида айблов хулосасини тайёрлади; Уч юздан ошиқ гувоҳларнинг судда прокурор томонида бўлишлари кутилмоқда. Жараён бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши кутилмоқда.

Бенямин Нетаняху 2009 йилдан бери Исроилнинг Бош вазири. Шунингдек, у ушбу лавозимни 1996-1999 йилларда эгаллаган. Ўтган йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг "Ликуд" партияси иккинчи ўринни эгаллади.