Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроилда сайловлар: Нетаняҳунинг курсиси қимирлаб қолди(ми)?
18.09.2019 21:56,  
40

Исроил сайловларида яққол ғолиб аниқланмади ва бош вазир ким бўлиши ҳақидаги савол очиқ қолдирилиб, қисман расмий натижалар тасдиқланди. Ҳозирча 60 % дан ортиқ натижалар санаб чиқилган бўлсада, Бенямин Нетаняхунинг партияси сўл рақибига имкониятни бой бермоқда. Бу ҳақида Би-Би-Сининг Яқин Шарқ хизмати хабар бермоқда.

Нетаняҳу тарихий бешинчи маротаба ҳам ҳокимят тепасида қолиш истагида. Сешанба кунги сайлов натижаларига кўра, унинг Ликуд партияси 31 ўринга, рақиби Бенни Ганснинг «Мовий ва оқ» партияси 32 ўринга эга бўлди.

Ҳозирда бу икки партиядан кейин Араб партиялари иттифоқи учинчи, Ультра-Ортодокс Шас партияси тўртинчи ўринда. «Мовий ва оқ» ёки «Ликуд» давлатни бошқариши учун бешинчи ўриндаги миллатчи партия Йисраэл Беитеину билан коалиция тузиши керак.

Партия етакчиси, Авигдор Лиеберманнинг айтишича, у иккала партия иттифоқинигина қўллаб қувватлайди. Лекин, «мовий ва оқлар» келишиб давлатни бошқармоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, қайсидир партия ҳукумат тузиши учун 120 ўриндан 61 тасини эгаллаши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан