Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иссиққа чидамайдиганларга беш маслаҳат
3.07.2016 22:13,  
5

Ёз фасли тўкин мева-чевасию мириқиб чўмилиш ҳавзалари билан бизни шодлантиради. Буларнинг барчаси иссиқ ҳаво туфайлидир. Бироқ иссиқ ҳаво ўзига яраша муаммо туғдиради, айрим одамлар иссиқни кўтара олмайди. “-Иссиққа йўқман”, дейишади хафаҳол алфозда. Биз уларга беш маслаҳатни ҳавола қиламиз.

1. Совуқ сув ичманг

Совуқ сув чанқоқни қондирмайди, беш дақиқадан сўнг танамиздаги тузни тер билан олиб чиқиб кетади. Чой ёки шакарсиз квас ичинг. Ширин газли ичимликларни одамнинг ичган сари ичгиси келаверади, чанқоқни қондирмайди.

2. Иссиқда уйдан чиқсангиз, кескин ҳаракатлардан тийилинг

Текис ва равон ҳаракатланинг, соя-салқинларда юринг. Асосийси шу. Иссиқда юришга тўғри келса, ҳар гал айланиб келгач, оёқ тўпиғингизни совуқ сувга чайинг. Оёқда биологик фаол нуқталар кўп, бу ёқимли ва фойдалидир.

3. Ҳаммасидан яхшиси - совуқ чой

Бир литр кўк чой дамланг, аччиқ бўлмасин. Совуганидан сўнг ичига оз-моз асал, лимон ва ялпиз ташланг. Чойни муз билан ичинг. Оҳ-оҳ, ширин ва фойдалилигини айтмайсизми.

4. Нам шарф ўранг, бу японча кондиционердир

Япон кинолари ва гравюраларида бўйнига оқ шарф ўраган одамларни учратамиз. Салқинланиш учун доҳиёна кашфиётдир бу. Амалда синаб кўринг. Тоза оқ дуррани совуқ сувда намлаб, бўйнингизга ўраб олинг. Мато қуригач, яна намланг. Анча салқин тортасиз.

5. Иложи бўлса бўлиб-бўлиб ухланг

Куннинг яримда мизғиб олишни испанлар сиеста дейди. Бизда эса бу одатни қайлула дейишади. Кундузи ухлаш иқлими иссиқ мамлакатлар аҳолисига хосдир. Айтганча, спиртли ичимлик истеъмол қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

lifehacker.ru сайти асосида тайёрланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан