Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иссиқхона хўжаликларига маҳсулот экспортини оширишда ёрдам берилади
4.11.2022 17:27,  
12

Президент 02.11.2022 йилдаги "Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-413-сон қарорни имзолади.

Ҳужжат билан иссиқхона хўжаликларида маҳсулот етиштириш ва тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга йўналтиришнинг янги механизми жорий этилади. Энди Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги:

  • иссиқхона хўжаликларига уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотни улардан харид қилиш чораларини кўради;
  • республикада фаолият юритаётган тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини иссиқхона хўжаликларига шартнома асосида тавсия қилади;
  • иссиқхона хўжаликлари билан ўзаро ҳамкорлик асосида кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга кўмаклашади ва бошқалар.

Шу билан бирга, халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари умумий ҳисобда 14 йил этиб белгиланади ва имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади. Мазкур имтиёзлар Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.

Шунингдек иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ (уруғлик, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар, иссиқхона материалларини сотиб олиш ва иситиш харажатлари учун) билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан бир йил муддатга, олти ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратиш назарда тутилган.

Бунда иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги кредитлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4% ставкада (шундан банк маржаси – 2%) ажратилади. Кредит таъминоти сифатида "Ўзбекинвест" суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади. Суғурта мукофоти харажатларининг 75%и Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022–2023 йилларда иссиқхона хўжаликларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхат;
  • Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2022 йил якунига қадар Япония, Корея Республикаси, Европа мамлакатларида янги экспорт бозорларини очиш юзасидан ҳукуматлараро келишувлар имзоланишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан