Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истамбулда автобус бекатида портлаш юз берди
7.06.2016 12:59,  
3

Истамбулда, автобус бекати яқинида портлаш юз берди, беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.

Ҳодиса Истамбулнинг марказий қисмида, "Везнеджилер" метро бекати яқинида содир бўлди. Журналистлар хабарига кўра, террорчилар мақсади полиция автобуси бўлиши мумкин.

Воқеа жойига бир неча тез ёрдам машиналари етиб келди, воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.

Россия билан зиддиятлардан сўнг Истамбулдашубҳали тарзда терактлар сони ошиб кетган. Охирги теракт май ойида бўлган эди. Ўшанда бомба Малтепе туманида, осма йўл тагида портлади. Ундан бир неча кун эса, саккиз киши жароҳатланишига олиб келган теракт бўлган эди.

Бўлиб ўтган терактлар учун жавобгарликни Туркияда таъқиқланган ва 20дан ортиқ мамлакатда террорчи ташкилот деб тан олинган Қурдистон Ишчи партияси ўз зиммасига олди. 


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан