Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истамбулдаги терактда бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди
29.06.2016 16:32,  
11

Истамбул Халқаро аэропортидаги теракт қурбонлари сони 41 кишига етди, улардан 13 киши – чет эл фуқаролари, деб хабар бермоқда Sputnik шаҳар маъмурияти хабари асосида. 

“41 киши қурбон бўлди, улардан 13 киши чет эл фуқаролари. Қурбонлардан 37 кишининг шахси аниқланган, қолган 4 кишининг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланганлар сони 239 кишига етди. Улардан 109 кишига уйларига жавоб берилди, қолганлар тиббий ёрдам олмоқда”, — дейилган хабарда.  

Туркия ОАВлари хабарига кўра, қурбон бўлган 13 кишидан – 5 киши Саудия Арабистони фуқароси, икки киши Ироқ фуқароси, қолганлар Ўзбекистон, Украина, Эрон, Иордания, ХХР ва Тунис фуқароларидир.

Спутник Туркия саҳифасида аэропортда қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси Мухиддинов Самат деб кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан