Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истамбулдаги терактдан қурбон бўлган иккинчи Ўзбекистон фуқароси аниқланди
30.06.2016 12:59,  
6

Бугун Истамбул  халқаро аэропортидаги терактда яна бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлгани ҳақида маълум бўлди.

Эсалтиб ўтамиз Истамбул аэропортининг халқаро термналида сешанба куни кечқурун уч террорчи йўловчиларга қарата ўқотар қуроллардан ўқ узган ва уч портловчи мосламаларни ишлатган. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 43 киши қурбон бўлган, 239 жароҳатланган.

“Теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон республикасининг Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли  Аброржон Устабаевнинг жасади ҳам топилди”, — деб хабар қилди Туркиянинг  Haberturk интернет нашри. Хабарда айтилишича Аброржон аэропортга етиб келиб таксидан тушган заҳотиёқ қурбон бўлган.

Туркия нашрларида кеча мамлакат Адлия вазирлиги томонидан тузилган қурбонлар рўйхати эълон қилинган эди. Улар орасида 13 та чет эл фуқароси, жумладан Ўзбекистон фуқароси Самат Муҳиддинов ҳам бор эди. Яна 4 киши шахси аниқланмаган деб кўрсатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан