Истанбул аэропорти чоршанба куни 17:00га қадар ёпиб қўйилди.
28 июнь куни соат 22:00лар атрофида Истанбулдаги Отатурк аэропортининг кириш, чиқиш ва халқаро терминалдаги автомобиллар тўхташ жойида уч маротаба портлаш содир бўлди. Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарига кўра, теракт оқибатида 50 нафарга яқин киши ҳалок бўлди, камида 106 киши жароҳат олди.
Қайд этилишича, терактлар гранаталар улоқтирган икки террорист томонидан амалга оширилган. Кейинроқ ҳукумат томонидан ушбу портлашларни камида тўрт киши содир этгани маълум қилинди.