Истанбул-Тошкент рейси билан келган тожикистонликлар қидирилмоқда

Истанбул-Тошкент рейси билан келган тожикистонликлар қидирилмоқда

Тожикистонда Истанбулдан Тошкентда учиб келган мамлакат фуқаролари қидирилмоқда. Улар ушбу самолётда келган ва кейинчалик коронавирус инфекцияси аниқланган ўзбекистонлик билан мулоқот қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Спутник нашри хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон республика парламентининг юқори палатаси мажлисида маълум қилган.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, 15 март куни 10 нафар Тожикистон фуқароси Истанбул-Тошкент рейси билан келган. Улардан 6 нафарининг шахси аниқланган ва карантинга олинган.

Ҳозирда қолган 4 нафар фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда.