Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулда “Оқ дубулғалилар” ташкилоти асосчиси Жеймс Ле Мезюренинг жасади топилди
12.11.2019 10:47,  
368

Истанбулда собиқ британ ҳарбийси, Суриядаги “Оқ дубулғалилар” ноҳукумат ташкилоти асосчиси Жеймс Ле Мезюренинг жасади ўзи яшаб келган уй яқинидан топилган. Ўлим сабаби ҳозирча маълум эмас.

Би-би-Сига “Оқ дубулғалилар”нинг бир кўнгиллиси хабар беришича Мезюренинг жасадини маҳаллий вақт билан 04:30 да Mayday Rescue Foundation ташкилотининг идораси жойлашган кўчада кўриб қолишган. Уни биринчи бўлиб кўрган маҳаллий масжид хизматчиси полицияга телефон қилган.

Турк ОАВнинг хабарларида британияликнинг оёғи ва бош суяги сингани айтилган.

Мезюренинг дўсти, “Шифокорлар олов остида” ташкилоти раҳбари Ҳемиш де Бреттон-Гордон журналистларга “Оқ дубулғалилар”нинг иши давом этади. Бу фожеа. У Суриядаги инсонпарварлик вазиятига ижобий таъсир кўрсатаётган саноқли кишилардан бири эди”, деган.

"Оқ дубулғалилар" кўнгилли қутқарувчилардан ташкил топган гуруҳ

“Оқ дубулғалилар” ким?

“Оқ дубулғалилар” 2012 йили Сурияда, Сурия исёнчилари назорат қилаётган ҳудудларда ташкил топган кўнгилли қутқарувчилар жамоаси.

2012-2013 йилларда бу ташкилотга Европа давлатлари, Туркия, Япония, АҚШ ва кўплаб ноҳукумат ташкилотлар пул, таъминот, техника, дори-дармон билан ёрдам берган, унинг аъзоларини ўқитишга кўмаклашган.

2014 йили қутқарувчилар жамоаси собиқ британ ҳарбийлари қўл остида “Сурия фуқаро мудофааси (Syria Civil Defence – SCD)” умуммиллий ташкилотига бирлашган. “Оқ дубулғалилар” эса уларнинг норасмий номи бўлган.

“Оқ дубулғалилар” ташкилоти кўнгиллилари турли ҳисоб-китобларга кўра Суриядаги низолар мобайнида ўн минглаб кишиларни ўлимдан қутқариб қолган.

2016 йили Ле Мезюре Британия империяси ордени билан тақдирланган. У 2017 йили Huffington Post нашрига берган интервюсида “Гарчи “Оқ дубулғалилар”га ўзим асос солган ва у қандай фаолият бошлаганини кўрган бўлсам ҳам у 100% сурияликларга тегишли ташкилот бўлиб қолаверади. Улар ҳар куни фавқулодда вазиятларда иш олиб боришидан, бу эркаклар ва аёллар ўз оилалари ва жамиятлари учун ҳаётларини хавф остига қўйиб ишлашидан мен фахрланаман. Бу одамни руҳлантиради”, деганди.

2016 йили “Оқ дубулғалилар” жасурлиги, тинч фуқароларни қутқариш каби инсонпарварлик ишларидаги иштироки сабабли “Тўғри ҳаёт тарзи учун” мукофоти билан тақдирланган. Худди шу йили тинчлик йўналиши бўйича Нобел мукофотига номзоди тақдим этилган.

Нима учун уларни ёқтиришмайди?

“Оқ дубулғалилар”нинг раҳбари собиқ британ ҳарбийси эканлиги ва бу ташкилот расмий маълумотларга кўра Британия, Дания, Нидерландия, Германия давлатлари, шунингдек, АҚШнинг USAID ташкилоти томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши унинг танқидчилари учун ташкилотни Ғарбга ишлашда айблашга етарлидир.

Башар Асад назоратидаги матбуот, шунингдек, Россия, Эрон ва бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситаларида “Оқ дубалғалилар” Суриядаги ҳолатни бузиб кўрсатяпти, Асад ва Россия авиацияси тинч аҳолини бомбалаб, киёвий газ ҳужуми уюштирди, дея ёлғон маълумот беряпти” мазмунидаги кўплаб хабарлар нашр этилган. Ваҳоланки, “Оқ дубулғалилар” хабар қилган кўплаб тинч аҳолига ҳужум ҳолатлари бошқа кузатувчилар ва халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган.

“Башар Асад ва Россия Сурияда амалга оширган оммавий қатлларни инкор этади. Улар биз хабар берган воқелик ва ҳақиқатни бузиб кўрсатишга интилади”, деб изоҳ берганди ўтган йили “Оқ дубулғалилар” аъзоси Аммор Ас-Салмо.

Бундан ташқари, Башар Асад ва унинг иттифоқчилари Россия ҳамда Эрон “Оқ дубулғалилар”ни террорчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳам айблаган.

Ўтган ҳафта Россия Ташқи Ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ўзидаги маълумотларга кўра “Ле Мезюре муқаддам МИ-6 британ разведкасида ишлаган. У Косовода ишлаган пайтида ҳам террорчилик гуруҳлари билан алоқалари бўлгани ҳақида хабар қилишган”, деб баёнот берганди.

“Оқ дубулғалилар” фаолияти рақамларда

– бу гуруҳ 2014 йилда ташкил этилган, унинг аъзолари кўнгиллилардан иборат;

– гуруҳ баёнотларида улар Суриядаги фуқаролар уруши давомида 100 000 дан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолгани билдирилган;

– қутқарув амалиётлари асносида гуруҳнинг 252 аъзоси ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ аъзоси жароҳатланган;

– “Оқ дубулғалилар” номзоди 2016 йили Нобел мукофотига тақдим этилган;

– гуруҳ аъзолари ўзларининг бетараф мавқедалиги, ҳеч қандай сиёсий мақсадларга эга эмаслиги, мусибатга учраган одамлар зиддиятнинг қайси томонида бўлишидан қатъи назар уларни қутқариш ўз вазифалари эканлигини айтади;

– бу гуруҳ бомба ҳужуми, жанг ҳаракатларидан кейин харобалар остидаги одамларни қутқаришдан ташқари қайта тиклаш ишлари, узилган электр симларни улаш ва биноларнинг хавфсизлигини текшириш билан ҳам шуғулланган;

– Сурия ҳукумати “Оқ дубулғалилар”ни террорчи гуруҳ деб ҳисоблайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан