Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулда қулаб тушган уй вайроналари остида 18 соат қолиб кетган қиз қутқарилди (видео)
7.02.2019 18:47,  
8

Истанбулнинг Картал туманида саккиз қаватли бино қулаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, 12 тадан зиёд киши эса турли даражадаги жароҳат олди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолган 5 ёшли қизчани чиқариб олишди. Қизча плиталар орасида 18 соат қолиб кетган. Унинг аҳволи ҳақида маълумот ошкор қилинмаябди.

Қулаб тушган бинода 14 та хонадон истиқомат қилган. 43 киши рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, вайроналар остида камида 5 та автомобил қолиб кетганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда қутқарувчилар вайроналарни тозалаб, текширишмоқда. Қутқарув операциясида турли идораларнинг 500 яқин ходимлари иштирок этмоқда. Туркия прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан