Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулдаги ресторанда официант-роботлар пайдо бўлди
13.09.2019 13:25,  
18

Истанбулнинг Отакўй туманидаги ресторанларидан бирида мижозларга официант-роботлар хизмат қилмоқда. Бу ҳақда ресторан директори Мужoҳид Кушман маълум қилди.

“Биринчи марта роботларни ишга тушириш ҳақида таклифни мижозимиз - профессор таклиф қилди. Буни биз амалга оширдик. Роботларни ўзимиз бренди ва унга муаллифлик ҳуқуқини расмийлаштирдик. Ҳозир бизда учта робот бор. Уларни хорижда буюртма қилдик, туркиялик муҳандислар эса уларни дастурлашди”, - дейди Мужoҳид Кушман.

Унинг сўзларига кўра, роботлар ресторанга кўплаб мижозларни жалб қилмоқда.

Роботлар керакли столга бориш ва гаплашишни билади. Технологиялар ривожланиши билан келажакда официант касбига талаб кескин камаяди.

Август ойида Истанбул аэропортида робот-маслаҳатчилар тажриба тарзида иш бошлаган эди.

Роботлар йўловчиларга аэропортда ёрдам бериш учун мўлжалланган, улар чиптадан матнни ўқиш, парвоз маълумотлари ҳақида саволларга турк ва инглиз тилларида жавоб беришлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан