ISUZU D-Max негизида тез ёрдам автомобиллари ишлаб чиқарилади

ISUZU D-Max негизида тез ёрдам автомобиллари ишлаб чиқарилади

«Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, ISUZU D-Max негизида янги тез тиббий ёрдам автомобиллари ишлаб чиқарилади. 

Маълум қилинишича, ушбу автомобиль юқори ўтувчанликка, маневрликка эга ҳамда ишончлилиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради.

Мазкур автомобиль тиббиётнинг айнан зарур бўлган йўналишига қараб, талаб ва кўрсатмаларга мувофиқ қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.